БОЛАЛАРДА БРОНХИАЛ АСТМА КАСАЛЛИГИ
Tayyor shablonlar | Sog'liqni saqlash va tibbi shablonlar
26 bet
Хозирги замон нуқтаи назаридан олиб қаралганда бронхиал астма касаллиги барча орган ва системалар фаолиятида чуқур функционал ўзгаришлар, моддалар алмашинувининг хужайралар ва молекулалар сохасидаги бузилишлари, биохимик ва иммунологик гомеостазнинг сезиларли силжишлари билан белгиланадиган патология бўлиб хисобланади. Бутун Ер шари ахолиси орасида аллергиянинг кучайиши оқибатида охирги 20 йиллик мобайнида бронхиал астма билан хасталаниш даражаси кескин кўтарилди. Аллергологларнинг Умумжахон конгресси берган маълумотларга қараганда Ер шари ахолисининг 1/10 қисми аллергик касалликларнинг у ёки бу тури билан хасталанган бўлиб, улар орасида бронхиал астма энг кўп учрайдигани бўлиб хисобланади. Кейинги йиллар давомида мактабгача, мактаб ёшидаги болалар ва хатто кичик ёшдаги болалар ўртасида хам бронхиал астманинг оғир шакллари анча кўп учраши кузатилмоқда. Умумжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга қараганда бронхиал астмадан ўлим холатлари ревматизмдагига нисбатан мактаб ёшидаги болалар орасида анча кўп қайд этилмоқда.
Каттароқ ёшдаги болалар хуруж пайтида хаво етмаётганлигидан шикоят қиладилар. Бўғилиб қолишдан қўрқадилар. Уларда экспиратор хансираш белгилари яққол намоён бўлиб, нафас чиқариш акти давомли ва хуштаксимон шовқин билан кечади. Хансираш горизонтал холатда кучайганлиги учун болалар одатда мажбурий холатни эгаллайдилар. Тери ранги оқарган, оғиз-бурун ва кўз косаси атрофида кўкаришлар, баъзан акроцианоз кузатилади. Оғир холатларда бўйин мускулларининг таранглашуви, веналарининг кенгайишлари, кўзларида қўрқув аломатлари, саросималик кўзга ташланади.