Табиатда тупроқларни тарқалиш қонуниятлари
Taqdimotlar | Qishloq va o'rmon xo'jaligi10 000 so'm
- Betlar soni: 26 ta
- Fayl hajmi : 120.52 KB
- Fayl turi: .pptx
Mahsulot tavsifi
Тупроқлар классификацияси ва таксонимик бирликлар.
Табиат минтақалари тупроқлари.
Маълумки, тупроқларни ҳосил бўлиши, ривожланиши, хосса ва хусусиятларини шаклланишида иқлим, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва микроорганизмлар муҳим рол ўйнайди. Ер шарининг ҳар бир алоҳида олинган қисмида маълум ўлчовдаги иқлим шароитлари ва шу шароитга мослашган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжуд. Иқлим шароити экватордан қутбларга томон маълум кенгликларни эгаллаган ҳолда алоҳида минтақалар томон ўзгариб боради ва шу билан бир-биридан фарқ қилувчи хилма-хил табиий шароитларни юзага келтиради. Масалан: чўлларда қуруқ ва иссиқ иқлим шароитларида ўсимликларни ниҳоятда сийрак, паст бўйли, тиканли бўлиб ривожланишига олиб келган. Ўрмон минтақасида эса сернам шароит ва унга мослашган дарахт ўсимликлари тарқалган. Қолаверса, бу минтақаларда тўпланаётган органик қолдиқлар миқдори, хили ва уларни парчаланиш (чириш) шароитлари ҳам бир хил бўлмайди. Бу ўз навбатида ҳосил бўлаётган тупроқларни ҳам ўзига хос таркиб ва тузилишга эга бўлишини таъминлайди. Ер юзасида табиий шароитларни хилма-хиллиги тупроқларни ҳам жуда хилма – хил бўлишини юзага келтирган.
Dilshoda Abdinazarova
Tekshirilmoqda...