умр даврларини табакалаш
Amaliy ishlar | Psixologiya8 000 so'm
- Betlar soni:14 ta
- Fayl hajmi :1000.0 KB
- Fayl turi:.ppt
Mahsulot tavsifi
Э.Эриксоннинг психосоциал даврлаштириш босқичларида маълум бир хисларга асосланилган ва улар қуйидагилар:
Гўдаклик даври (туғилгандан 1 ёшгача): ишонч/ишончсизлик. Бу хислар она меҳри ва ғамхўрлигининг қай даражадалиги билан боғлиқ. Агар оилада эмоционал дискомфорт кузатилса болада ишончсизлик ҳисси устунлик қила бошлайди.
Илк болалик (1-3 ёш): автономия/уят ва шубҳа. Бола жамиятда қабул қилинган нормаларга дуч кела бошлаши натижасида унда "Мен қила оламан", "Мен ўзим" ёки унинг акси бўлган кечинмалар юзага кела бошлайди.
nЎйин даври (3-6 ёш): ташаббускорлик/айбдорлик. Бола ролли ўйинлар орқали ижтимоий тажрибани ўзлаштира бошлайдилар. Ўйин жараёнини ташкил этишда боланинг ташаббусини катталар томонидан қўллаб-қувватланиши ёхуд қаттиқ танқид қилиниши мазкур хисларни шаклланишига олиб келади.
nМактаб ёши (7-12 ёш): меҳнатсеварлик/нотўлиқлик. Таълим ва ўз устида ишлаш етакчилик қилади. Тенгдошлари орасидаги мавқеи ва шахслараро муносабатлари унинг шакланишига ўз таъсирини ўтказади.
nЎспиринлик (12-13 ёшдан 19-20 ёшгача): эго-идентификация / роллар алмашинуви. Бу давр "Мен кимман?", "Мен қаерга кетяпман?", "Ким бўлишни истайман?" каби саволларга бирин-кетин жавоб излашни бошлайди ва қадриятлар тизими шаклланади.
nЁшлик (20-25 ёш): яқинликка интилиш / изоляция. Бу давр касбий фаолият ва оилавий ҳаётнинг бошланиши билан характерланади.
nЕтуклик (26-64 ёш): самарадорлик / инертлик. Ижтимоий ҳаёт тарзи, катталарга ғамхўрлик, оилавий турмуш, касбий муваффақият кабилар билан белгиланади.
nКексалик (65 ёшдан юқори): яхлит эго / кўнгил қолиши. Нафақага чиқиш инқирози ва яқин кишисини йўқотиш кабилар билан белгиланади.
Nasrullo Esonboyev
Yuklanmoqda...

0 ta izoh