ЎРТА ГУРУҲДА ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ МАШҚЛАРИ
Dars ishlanmalar | Maktabgacha va boshlang'ich ta'lim12 500 so'm
- Betlar soni: 28 ta
- Fayl hajmi : 84.74 KB
- Fayl turi: .docx
Mahsulot tavsifi
ЎРТА ГУРУҲДА ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ МАШҚЛАРИ
МУНДАРИЖА
| № | Мавзулар |
| 1. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 2. | Гардишлар билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 3. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 4. | Байроқчалар билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 5. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 6. | Таёқчалар билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 7. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 8. | Стулчалар билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 9. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 10. | Кубиклар билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 11. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 12. | Кегли билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар. |
| 13. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 14. | Тўп билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 15. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 16. | Байроқча билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар. |
| 17. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 18. | Таёқчалар билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 19. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 20. | Катта тўп билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар. |
| 21. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 22. | Гардиш билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
| 23. | Предметсиз умумривожлантирувчи машқлар |
| 24. | Кегли билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар |
Сентябрь
№1 (предметсиз)
I.Кириш
Соғлом танда соғ акл
Бу бизнинг шиоримиз.
Гавдамизни тик тутиб
Машқларни бошлаймиз.
Юриш. Бубен садолари остида юриш: оёқ учида юриш, товонда юриш, илон изи бўлиб юриш, юришдан аста-секин югиришга ўтиш, яна юришга ўтиш. Болаларни икки гуруҳга бўлиб тургазиш.
II.Асосий қисм
Умумривожлантирувчи машқлар.
1. Д. ҳ: тик туриш, қўллар белда. I - ўнгга бир қадам ташлаб, кўлни ён
томондан юқорига кўтарш; 2 - дастлабки ҳолатта қайтиш. Шунинг ўзини чапга қадам ташлаб бажариш (3-4 марта).
2. Д.ҳ.; оёқлар елка кенглигида, қўллар белда, 1 - ўнгга эгилиб, чап қўлни бош орқасига узатиш; 2 - дастлабки ҳолатга қайтиш. Шунинг ўзини чап томонга эгилиб бажариш (4- 6 марта).
3. Д, ҳ: тик туриш, кўллар белда. 1-2 - чўққайиб, кўлларнн олдинга узатиш; 3-4- дастлабки холатга қайтиш (6 марта).
III.Якуний қисм:
Бубен садолари остида юриш ва енгилгина югуриш. Нафас машқларини бажариш.
Қанотлардир бизларда,
Қўлларимиз ўрнига.
Қанотларни кенг очиб,
Биз учамиз самога.
Бурундан нафас олиш, оғиздан чиқариш.
Бурундан нафас олиш, оғиздан бўлиб- бўлиб нафас чиқариш.
Бурундан нафас олиш, оғиздан унли товушларни айтиб нафас чиқариш. О-о-о, у-у-у.
Soffchi PhD
Tekshirilmoqda...