Dars ishlanmalar | Iqtisodiyot
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ
Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объекти
Солиқ тўловчилар-Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализatsiя қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади):
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) товарларни (хизматларни) реализatsiя қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализatsiя қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализatsiя қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
4) фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси;
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ агентлари томонидан бажарилади.
Қуйидагилар солиқ тўловчилар деб ҳисобланмайди, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?