ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТ
Amaliy ishlar | Iqtisodiyot12 500 so'm
- Mahsulotni sotilgan soni:1 ta
- Betlar soni:23 ta
- Fayl hajmi :143.96 KB
- Fayl turi:.docx
Mahsulot tavsifi
ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТ
АСОСИЙ КЎРИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:
- Хуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиши сабаблари?
- Хуфёна иқтисодиёт турларининг таснифи
- Хуфёна иқтисодиётни баҳолашга нисбатан ёндашувлар?
- Хуфёна бозор институционал тизим сифатида?
- Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт?
МАВЗУГА ДОИР ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
1. Каримов И.А. “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” // Халқ сўзи, 2014 йил, 18 январь, №13 (5943).
- Каримов И. А.Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т.:
- «Ўзбекистон», 1998. – Б. 429.
- Каримов И. А.Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни
- барқарор ривожлантириш йўлида. Т. 16. – Т.: «Ўзбекистон», 2008. – Б.
98.
- Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – Т.: Иқтисодиёт, 2013. –61-74 б.
- Лемещенко П. С. Институциональная экономика: Учеб. пособие. – Мн.: ООО «ФУАинформ», 2003. – 294-320 С.
- У.Сэмюэлс Институциональная экономическая теория // Панорама экономической мысли XX столетия. Под ред. Д. Гринуэя, М. Блини, И.
Стюарта. – СПб: Экономическая школа, 2006. -73-81 б.
- Григорьев Л., М.Овчинников. Коррупция как препятствие модернизации
(институциональный подход) // Вопросы экономики. №2, 2008, с.44 – 59
- Гуреев С. Что известно о коррупции в России и можно ли с ней бороться? //Вопросы экономики. №1, 2007, с.11 – 18
- Попов Ю.Н., Тарасов М.Е. Теневая экономика в системе рыночного хозяйства . «ДЕЛО», «ЭКОНОМИКА». М., 2005, с.33
- Джонс Д., Кауфман Д., Хеллман Р. Способствуют ли иностранные компании процветанию коррупции в переходных экономиках // Трансформация. – 2000. – № 3–4;
- Исмоилов И. Жиноятчиликда уюшганлик: назария ва амалиёт муаммолари. – Т., 2005. – Б. 107–121.
- Расулев А., Исаходжаев А. Хуфёна иқтисодиёт ва иқтисодий хавфсизлик. –Тошкент. 2006
- Қобилов Ш. Р. Иқтисодиёт назарияси:Дарслик. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 623-665 б.
- Тарушкин А.Б. Институциональная экономика. Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2004. – 368 с.
- Ортиқов А.А. Исохўжаев А.Т., Шестаков А.В. Хуфёна иқтисодиёт: Ўқув қўлланмаси / Масъул муҳаррир – ю. ф. д., проф. У.Тожихонов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2002. – 175 б.
- Ечмаков С.М. Теневая экономика. Анализ и моделирование. – М.: Финансы и статистика, 2004
- www.oecd.org/publishing
- http://www.stat.uz - Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси веб сайти.
- www.wordbank.org -Жаҳон Банки маълумотлари.
- http://www.lex.uz - Узбекистон Республикаси қонунлари базаси сайти.
- http://www.mineconomi.uz.
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
GУшбулар мавзу моҳияти, унинг ўрганилаётган курсдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради. GЭсда тутинг!
Хуфёна иқтисодиёт – унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмана қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириладиган соҳа.
«Хуфиёна» иқтисодиёт миллий хавфсизликка таҳдид сифатида айрим индивидлар, уларнинг гуруҳлари, институционал субъектлар ўртасида моддий неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш борасида юзага келадиган ҳамда натижалари у ёки бу сабабларга кўра расмий статистикада инобатга олинмайдиган ва солиққа тортилмайдиган муносабатлар мажмуидир.
Норасмий иқтисодиёт – иқтисодий фаолиятнинг ошкора турлари, унда харажатларни пасайтириш мақсадида товарлар ва хизматларнинг қайд этилмаган тарзда ишлаб чиқарилиши ўрин тутади (таъкидлаш лозимки, давлатдан яшириладиган барча фаолият турлари ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солиниши мумкин эмас ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг муқобил механизмлари қўлланилишини талаб қилади).
Соҳта иқтисодиёт – қўшиб ёзишлар, чайқовчилик битимлари, порахўрлик ва пулни олиш ҳамда бериш билан боғлиқ ҳар хил товламачилик ҳаракатлари иқтисодиёти.
Криминал иқтисодиёт – қонуннинг (биринчи навбатда – Жиноий ва Фуқаролик кодексларининг) тўғридан-тўғри бузилиши ва мулкчиликнинг қонуний ҳуқуқларига тажовуз қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият.
Хуфёна иқтисодиёт – бу биринчи галда иқтисодий ҳолат, чунки ушбу сектор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари оқилоналик мотиви ва иқтисодий фойда билан изоҳланади. Бу ерда фаолият юритувчи иқтисодий субъектлар ўзига хос “homo economicus” модели билан ёритилади.
Хуфёна иқтисодиёт – бу у учун одатий хўжалик фаолиятини юритишда мавжуд қонунларга амал қилиш харажатлари (трансакция харажатлари) ўз мақсадларига эришишдан кўриладиган фойдадан юқори бўлган инсонлар учун паноҳ (Э. де Сото).
Иккиламчи иқтисодиёт– кишиларга зарар келтирмайдиган, улар учун наф берадиган, лекин расман рухсат берилмаган ва давлат рўйхатидан ўтмаган иқтисодий фаолият. Улар яширин тадбиркорлик ҳисобланади. Расман рухсат этилган фаолият билан бирга, қўшимча равишда яширин ишлаб чиқаришга қўл уриш, очиқ ишлайдиган корхоналарда қўшимча равишда ҳисобга кирмаган маҳсулот чиқариб, уни яширин сотиш.
Мансабни суиистеъмол қилиш ва коррупцияга асосланган иқтисодий хатти-ҳаракатлар. Булар жумласига давлат идораларидаги яширин порахўрлик, яширин лоббизм, мансабдан фойдаланиб, субсидиялар олишни киритиш мумкин.
Қалбакилаштирилган иқтисодий фаолият. Бу иқтисодиёт давлат секторига хос бўлиб, давлатни алдашга қаратилади. Бунинг энг яққол намунаси давлат секторидаги қўшиб ёзишлар, қилинмаган ишлар учун давлатдан ҳақ олиш ва бошқалар.
Soffchi PhD
Yuklanmoqda...

0 ta izoh