Logo of Soff.uz
Image placeholder
Agros testAgros testAgros testAgros testAgros testAgros testAgros testAgros testAgros test
280
Mualliflik huquqi buzilgan holatdashikoyat qiling!

7 500 so'm

  • Betlar soni:
    90 ta
  • Fayl hajmi :
    245.77 KB
  • Fayl turi:
    .docx
test
bilan
javoblari
xizmatchisi
2025-2026
Argos
javoblari bilan
ARGOS
Argos 1333 talik test
Davlat
Davlat xizmatchisi

Mahsulot tavsifi

1Мафкуравий иммунитет нима? Шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар мажмуи 
2Ақл-заковатнинг кенглиги қандай намоён бўлади? Инсоннинг турли соҳаларни қамраб олувчи билиш фаолиятида, кенг дунёқарашда, қизуқувчанликда намоён бўлади 
3Республика маънавият ва маърифат кенгашига ким раислик қилади? Ўзбекистон Республикаси Бошвазири ўринбосари 
4Саодатга етакловчи билим асарининг муаллифи ким? Юсуф Хос Ҳожиб 
5Ғоявий бўшлиқ нима? Эски мафкура инкор этилиб, келажакка дахлдор қадриятлар, тушунча ва тасаввурларни тўлиқ англаб етмаслик оқибатида одамларнинг қалби ва онгида вужудга келадиган бўшлиқ 
6Дунёнинг ишлари, Икки эшик ораси, Дафтар ҳошиясидаги битиклар асарлари муаллифи ким? Ўткир Ҳошимов 
7Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қандай конвенцияни ишлаб чиқишни таклиф этган эди? Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни 
8XV-XVI асрларда яшаб ижод этган Шарқнинг буюк мусаввири, миниатюра санъатининг моҳир устаси ким? Камолиддин Беҳзод 
9Қуйидагилардан қайси бири Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг бош ғояси этиб белгиланди? Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ 
10Амир Темур ҳақида Ғарб ёзувчиларининг Етти иқлим ҳукмдори романи ким томонидан ёзилган? Англиялик ёзувчи Хилда Хукхем 
11Мавжуд тузумга нисбатан бевосита ва билвосита қарши фикрларнинг намоён бўлиши нима деб аталади? Мухолифат 
12Агар саодат, иззат, осойишталик, роҳат, шараф, номус ва эътибор керак бўлса, тезроқ авлод тарбияси усулларини билиб олиб, болаларимизни шу усул ва қоидалар асосида тарбиялашимиз зарур. Бу фикр қайси алломага тегишли? Абдурауф Фитрат 
13Алпомиш достони мазмун жиҳатидан қайси тур достонига киради? Қаҳрамонлик 
14Мамлакатимизда қайси шаҳарларга Абу Райҳон Беруний ҳайкаллари ўрнатилган? Тошкент ва Хоразм 
15Ибтидоий дин шаклларини кўрсатинг? Тотемизм, анимизм, фетишизм, шаминизм 
162018 йил Ўзбекистонда қандай номланди? Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллабқувватлаш йили 
17Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонуни қачон қабул қилинган? 2008 йил 
18Ўзбекистон Республикасида қонун билан тасдиқланган давлат рамзлари тўлиқ ва тўғри кўрсатилган жавобни топинг? Байроқ, герб ва мадҳия 
19Геополитик мақсад нима? Муайян давлатнинг ўз таъсирини ўзга ҳудуд ва минтақаларда кучайтириш 
20Конституцияга биноан жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари? Референдумга қўйилади 
21Кимларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилмайди? Барча жавоблар тўғри 
22Халқ депутатлари Кенгашининг муваққат комиссияси кимнинг қарори билан тузилади? Ҳоким 
23Давлат бошқаруви тизимида такрорлаш ва параллелизм деганда нима тушунилади? Функция ва ваколатларнинг бир нечта давлат органларига тегишли эканлиги 
24Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши сессиясида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича депутатларнинг қанча қисмини овози билан қарор қабул қилинади? Депутатлар умумий сонининг мутлоқ кўпчилик овози билан 
25Интернет тармоғидаги ўз веб-сайтига ёки саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс ким деб аталади? Блогер 
26Файллар устида бажариладиган амалларни санаб беринг?  Яратиш, таҳрирлаш, сақлаш, узатиш, ўчириш 
27Ахбортни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинадиган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари нима дейилади? Ахборот тизими 
28about:blank? Веб ресурсларнинг интернет манзили 
29Қуйидаги хизматлардан қайси бирини электрон рақамли имзосиз амалга ошириб бўлмайди? Солиқ декларацияларини юбориш 
30Кўзи ожизлар ёки кўриш қобилияти паст бўлган одамлар томонидан қўлланиладиган, матнли белгиларни қабартмали клавишлар ёрдамида киритиш қурилмаси бу? Брайль клавиатураси 
31Microsoft Word да матн билан ишлашда қайси тугмалар комбинацияси матн остига чизади? CTRL+U 
32Талаб деб нимага айтилади? Муайян вақтда харидорларнинг товарни турли нархларда қанчадан сотиб олиш имконияти 
33Агар товарга таклиф ва талаб бир меъёрда ортса, у ҳолда? Нарх барқарор бўлади 
34Камбағалликни келтириб чиқарувчи иқтисодий сабабларни кўрсатинг? Ишсизлик, иш ҳақининг камлиги, меҳнат унумдорлигининг пастлиги 
35Молиявий натижалар - бу? Хўжалик субъектида ҳисобот даврида хўжалик жараёни натижасида ўзига қарашли маблағлар миқдорининг ошиши ёки камайишидир 
36Инфратузилма нима? Ишлаб чиқаришни бир маромда фаолият юритиши учун зарур шартшароитлар мажмуаси 
37Хусусийлаштириш бу? Жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулк объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишдир 
38Тенг миқдорда даромад олувчилар бир хил миқдорда солиқ тўлаш лозимлиги солиқ солишнинг қайси тамойилини билдиради? Адолатлилик 
168Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли сифатида қандай ғояни илгари сурган? Марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш 
169Халқ депутатлари органлари қайси органга киради? Маҳаллий вакиллик органларига 
170Ўзбекистонда қайси куни ёшлар куни ва қандай ҳужжат билан қабул қилинган? 30 июнь, Қонун билан 
171Хитой орзуси деганда нима тушунилади? ХХРнинг 100 йиллигига (2049 йил) жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторидан жой олиш 
172Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов қайси давлат органи томонидан ташкил этилади ва ўтказилади? Марказий сайлов комиссияси томонидан 
173Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI боби нима деб номланган? Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари 
174Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда неча кун белгиланган? 1 ой 
175Прокуратура қандай асосий вазифани бажаради? Қонунлар ижросини назорат қилади 
176Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сифатида кимлар сайланиши мумкин? Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камидабеш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган ЎЗбекистон Республикаси фуқароси 
177Жадвалнинг минимал компоненти келтирилган қаторни кўрсатинг? Катак 
178Авторизация нима? Фойдаланувчи идентификация маълумотларининг ҳаққонийлигини текшириш ва рухсатларини бошқариш жараёни 
179Ўзининг мос белгиси ва номига эга, бирор дастур ёки папкага бўлган мурожаатни амалга оширувчи объект қандай номланади? Ёрлиқ 
180Электрон давлат хизматлари қандай турларда бўлиши мумкин?  Ахборот ва интерактив давлат хизматлари 
181Веб браузер бу? Веб саҳифаларни кўриш воситаси 
182Интернет тармоғига уланишни ташкил этиб берадиган ва хизмат кўрсатадиган томон нима дейилади? Интернет провайдер 
183Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши ...... билан курашилади? Маърифат 
184Толерантлик тушунчасининг мазмун-моҳиятини аниқланг?  Динлараро тотувлик 
185Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавийаҳлоқий негизларини аниқланг? Миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик 
18625 сўмлик тангага қайси тарихий шахснинг расми туширилган? Жалолиддин Мангуберди 
187Қайси ижодкорнинг бирга кечган аҳил ҳаёти, бир-бирига бўлган севги ва садоқати бугунги кунда ҳам ёшларимиз учун ҳар жиҳатдан ибратли? Ҳамид Олимжон Ва Зулфиянинг 
188Одамни ўраб турган муҳитда жонлар ва руҳларнинг мавжудлигига эътиқод фанда нима деб аталади? Анимизм 
189Ғоявий қарамликни сиз қандай тушунасиз? Ёт ва бегона ғояларга бўйсуниши 
190Юртимизда жамоат тартибини таъминлашга қаратилган ишлар қайси концепция асосида амалга оширилмоқда? Хавфсиз шаҳар - хавфсиз мамлакат 
191Қадимги Шарқда Ақлли одам терминини ким ишлатган? Форобий 
19232-битли дастур 64-битли операцион тизим ўрнатилган компютерда ишлай оладими? ха 
193Жамоавий мурожаат йўллаш учун қайси сайтдан авторизациядан ўтиш лозим? id.gov.uz 
194HTTP протоколи нима учун хизмат қилади? Гиперматнни узатиш 
195Компьютер клавиатураси қандай асосий гуруҳларга бўлинади? Алфавит-рақамли, функционал, курсорни бошқариш, махсус клавишларга 
196Электрон ҳужжатга тўғри таъриф беринг? Ахборот ресурсларида сақланаётган ва ишлов берилаётган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва қоғоз кўринишидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлган ахборот 
197Плоттер қандай қурилма? Чоп этиш қурилмаси 
198Аҳоли даромадларини аниқланг? Ҳамма жавоблар тўғри 
199Ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини диведендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз нима деб аталади? Акция 
200Акцияларнинг акционерлик жамиятлари бошқарувида иштирокига қараб қандай турлари мавжуд? Оддий ва имтиёзли акциялар 
201Иқтисодий ислоҳотлар деганда нимани тушунасиз? Бозор муносабатларини шакллантиришда демократия тамойилларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар 
202Иқтисодий ресурслар ҳисобига олинадиган даромад турини аниқланг? иш ҳақи, фоиз, рента, меъёридаги фойда 
203Мафкуравий плюрализм деганда нимани тушунасиз? Турли қатлам, партия, гуруҳлар манфаатларини ифодаловчи ғоялар, қарашлар, фикрлар хилма-хиллиги 
204Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг сўзи ким томонидан ёзилган? А.Орипов 
205Хамса сўзининг маъноси нима? Бешлик асар 
206Мустақиллик йилларида 2500 йиллик юбилейлари нишонланган шаҳарларни топинг? Бухоро, Хива, Термиз 
207Маънавий баркамолликнинг иқтисодий мазмунини қандай тушуниш мумкин? Шахс ва давлат таъминотида тўла иқтисодий мустақилликка эришиш 
208Барча амаллар нимага қараб бўлади? Ниятга 
209Дунёда метрополитен биринчи бўлиб қайси шаҳарда қурилган? Лондон 
210Улуғбек расадхонаси халқ орасида қандай номланган? Воси ака 
211Ақидапарастлик мафкурасининг моҳияти қайси жавобда тўғри берилган? Жамиятнинг дунёвий тараққиётига тўсқинлик қилиш 
212Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази қайси шаҳарда ташкил этилди? Тошкент 
213Сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдиган шахслар кўрсатилган қаторни белгиланг? Барча жавоблар тўғри 
214Евро пул бирлиги қачон жорий қилинди? 2002 йил 
215Мамлакатимиз Президенти Мурожаатномада таъкидлаган ЎЗбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этишдан кўзланган мақсадни кўрсатинг? Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни 
ўрнатиш 
216Ҳокимнинг қабул қилган қарорини ким бекор қилиш ваколатига эга? Халк Депутатлари кенгаши 
2172014 йилда қайси давлатда Рангли инқилоб бўлиб ўтди?  Украина 
218Меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиш муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш ходимга қанча муддат олдин етказилиши шарт? камида икки ой олдин 
219Давлат хизматчилари жавобгарликнинг қандай турларига тортилиши мумкин? Маъмурий, жиноий, интизомий ва моддий жавобгарликка 
220Бир жинсдаги ходимларнинг лавозимларни эгаллаши учун квоталаш тизимини белгилашни назарда тутувчи гендер сиёсати файси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилади? Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамдаимкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун 
221Иш ҳақининг вазифаси нимадан иборат? Ишчи, хизматчиларнинг хаёт, меҳнат шароитини яхшилаш  
222Қуйидагилардан қайси бири доимий харажатга киради? Хом-ашё харажатлари 
223Нарх дискриминацияси бу? бир маҳсулотни турли харидорларга ҳар хил нархда сотиш 
224Корхонада ўз рейтингини ошириш учун нима қилиш керак? Барқарор фойда олишни таъминлаш 
225Пенсионерларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашни қайси орган амалга оширади? Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси 
226Қуйида келттирилган вариантлардан қайси бирида саноат кластерини ташкил этиш шакли нотўғри кўрсатилган? Технопарк 
227Бозор объектининг таркибига қуйидагилардан нималарни киритиш мумкин эмас? Ер, сув, табиий бойликлар 
228Ягона ғазна ҳисобварағи белгиланган тартибда Ғазначилик томонидан қаерда очилади? Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 
229Истеъмол товарлари тўғри кўрсатилган қаторни кўрсатинг? Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 
230Электрон жадвалларнинг асосий мақсади нима? формулалар ёрдамида ҳисобкитобларни бажариш 
231Турли тизимлар ўртасида узатилишини таъминлаш учун ишлатиладиган протокол нима дейилади? FTP протоколи 
232Архивлаш дастурларидан нима мақсадда фойдаланилади? Файллар ҳажмини махсус дастур ва утилиталар ёрдамида кичрайтириш мақсадида 
233Қуйида қайд этилган вазифалардан қайси бири давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусга кирмайди? Ёш эр-хотиннинг никоҳ тузилганидан сўнг ўзаро тенг ҳуқуқлигини таъминлаш 
234Кўппартиявийлик тизими нима? у ёкибу синф ва қатламнинг илғор, онгли, уюшган қисмини бирлаштирган ташкилот 
235Тадбиркорлар ва ишбилармон ҳаракати - Ўзбекистон либералдемократик партиясининг мақсади тўғри кўрсатилган қаторни топинг? Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолдатадбиркорлар ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш  
236ЎЗбекистон 2020 йилда қайси халқароташкилотда раислик қилди? МДҲ 
237Давлат хизматчиси томионидан Одоб-аҳлоқ қоидалари нормаларини бузилиши уни қонун ҳужжатларига мувофиқ қандай жавобгарликка тортишга сабаб бўлади? Интизомий ва бошқа жавобгарликка 
238Давлат тушанчаси қайси қатогрда тўғри ифодаланган? Жамиятдаги турли синф, гуруҳ, миллат ва эллатларни манфаатларига хизмат қилувчи ва уларни бирлаштириб турадиган, бошқарув аппарати 
239Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунга асосан ёшлар деганда кимлар тушунилади? 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар 
240Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайдижумласи қайси моддада қайд этилган? 31 моддада 
241Хавфсизлик бу? инсонларнинг хавф-хатардан ҳимояланганлик даражаси 
242Араб грамматикасини мукаммал ишлаб чиққан буюк сиймо? Маҳмуд аз-Замахшарий 
243Яксарт қайси дарёнинг қадимги номи? Сирдарё 
244Жамиятга ғоявий таҳдидни бартараф қилишнинг энг самарали йўлларидан бири,бу? Кишиларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш 
245Ушбу мисралар қайси асардан олинган: Ҳунарни асрабон нетгумдир охир, Олиб тупроққа-му кетгумдир охир? Фарҳод ва Ширин достони 
246Маънавиятни шакллантирадиган мезонлардан бири бу? Барча жавоблар тўғри 
247Драйвер нима? Қурилмага хизмат кўрсатиш учун операцион тизим томонидан ишлатиладиган дастур 
248HTTP сўзининг кенгайтмаси нима? Hyper Text Transport Protocol 
249Ахборот тизимлари хавфсизлигининг аудити бу? Ахборот тизимларининг ҳимояланишининг жорий ҳолати, тизим ҳақида объектив маълумотларни олиш ва баҳолаш 
250Давлат хизматлари агентлиги сайтини киритинг? davxizmat.uz 
251Маълумотларни бир марта ёзиш мумкин бўлган компакт диск номини кўрсатинг? CD-R 
252Тақдимот намойиш вақтида клавиатурадаги PAGE DOWN тугмаси босилса нима содир бўлади? Навбатдаги слайдга ўтилади 
253Евгений Онегин асари ким томонидан ёзилган? А.Пушкин 
254Авлодлар ўртасидаги руҳий маънавий боғлиқлик нима орқали намоён бўлади? Тил орқали намоён бўлади 
255Ватанпарварлик фазилатини бош белгилари нима? Содиқлик, фидойилик 
256Халқ маънавиятининг муносиб ворислари кимлар? Янги авлод ёшлари 
257Алишер Навоий романи қайси адиб қаламига мансуб? Ойбек 
258Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат газетаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган? Янги Ўзбекистон 
259Камбағалликни камайтириш ибораси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қайси маърузасида, қачон биринчи марта тилга олинди? 2020 йил 24 январь, Президентнинг 
Парламентга мурожаатномасида 
260Ҳадиси Шарифларни саҳиҳ ҳадислар сифатида тўплаган ватандошларимиз кимлар? Имом Бухорий, Имом ат-Термизий 
261Беш болали йигитча, Сариқ девни миниб, Ширин қовунлар мамлакатида асарлари муаллифи ким? Х.Тўхтабоев 
262Мустақиллик даври адабиётида ёрқин изқолдирган Ўзбекистон қаҳрамонлари қайси қаторда тўғри кўрсатилган? 1,3,6 
263Бадиий адабиётнинг энг қадимий шаклини белгиланг? Халқ оғзаки ижоди 
264Жамият,миллат, жамоа ёки шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси нима деб юритилади? Менталитет 
265Миллий демократия бу? Бир мамлакатда яшайдиган барча миллат ва элатлар манфатини ифодалайди 
266Биз қандай жамият барпо этмоқдамиз? Миллий, мустақил,демократик 
267Бола неча ёшга тўлганда ўзисми ва фамилиясини мустақил равишда ўзгартириш ҳуқуқига эга? 16 ёш 
268Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи моддасида Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллатва элатларнинг тиллаари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилишини таъминлаш, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиш меъёрлари мустаҳкамлаб қўйилган? 4-модда 
269Меҳнатга оид муносабатларда кимлар субъект бўла олади? Ходим, иш берувчи 
270Ҳуқуқий тарбия бу? Жамият аъзоларининг юриш-туриш маданиятига ва онгига ҳуқуқ ҳақидаги билимларни доимий равишда мақсадга мувофиқ таъсир этиш орқали сингдириб бориш жараёни 
271Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қайси моддасида маҳаллий ҳокимларнинг ваколат муддати белгиланган? 101-моддасида 
272Интеллектуал мулк ҳуқуқи деб қандай ҳуқуқга айтилади? Ақлий фаолият натижасига тегишли ҳуқуқ 
273Инфляциянинг маъноси? Пулнинг қадрсизланиши 
274Инфляция даражаси асосан қайси кўрсаткич орқали баҳоланади? Истеъмол нархлари индекси орқали 
275Ўзбекистон Республикасида Солиқлар жорий қилишга фақат ким ҳақли? Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси 
276Ташқи савдо - бу? Жаҳон давлатлари ўртаисдаги товар ва маҳсулотлар айирбошлаш соҳаси 
277Маҳсулотнинг таннархига қайси ҳаражатлар киради? Хом-ашё сотиб олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари  
278Марказий банк учун қандай фаолият тури билан шуғулланиш таъқиқланади? Тижорат фаолияти билан 
279Давлат пенсияларининг турлари? Ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси 
280Соф экспортнинг тўғри таърифини кўрсатинг? Мамлакат жами экспорт ҳажмидан жами импорт ҳажмининг айирмаси 
281Қайси жавобда ахбортларни сақлаш ва ташувчи қурилмаларни ҳажми бўйича ўсиб бориш тартиби тўғри кўрсатилган? CDD, DVD, HDD 
282Фойдаланиш субъект ёки объектларига идентификатор бериш ва (ёки) тақдим этилаётган идентификаторни берилган идентификаторлар рўйхати билан таққослаш жараёни қандай аталади? Аутенгтификация 
283Электрон рақамли имзо нима? Файл 
284Меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади? Маҳсулот миқдорининг уни ишлаб чиқаришга кетган иш вақтига нисбати билан 
285Тижорат банклари томонидан мижозларга кредит берилишига нималар асос бўла олади? Бизнес режа, корхона молиявий ҳисоботлари, таъминланганлиги  
286Корхонанинг иқтисодий салоҳияти деганда? Унда содир этиладиган иқтисодий жараённи тўлиқ таъминлайдиган барча моддий, меҳнат ресурслари ҳамда номоддий активлар тушунилади 
287Ишсизлар ва иш билан банд бўлганлар биргаликда нима деб аталади? Ишчи кучи 
288Microsoft Word да матн билан ишлашда қайси тугмалар разрыв страницы амалини бажаради? CTRL + ENTER 
289Ўзаро келишув асосидаги битим- бу? Консенсус 
290Сиёсат ва аҳлоқнинг асосий мақсади нимадан иборат? Умумий фаровонлик ва ижтимоий адолат 
291Шахсий транспортга бўлган эҳтиёж жамиятда ниманинг оқибатида пасайиши мумкин? Оммави йўловчи транспорт инфратузилмаси ривожланиши оқибатида 
292Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нархлар қандай ном билан аталади? Улгуржи нарх 
293Қуйидагилардан қайси бири корхона учун ички харажат ҳисобланади? Бино иншоотлар амортизацияси 
294Депозит нима? Банкка қўйилган маблағ 
295Жалолиддин Мангуберди драмасининг муаллифи ким? М.Шайхзода 
296Билим куч, куч эса-билимдадир деган машҳур ибора муаллифи ким? Ф.Бекон 
297Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан янги ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари дастурларига киритиладиган фан қандай номланади? Тарбия 
298Инсоннинг интеллекти, соғлиғи,билими, сифатли ва унумли меҳнати ҳамда унингтурмуш сифати - бу Инсон капитали 
299Европада дастлаб цивилизация қаерда вужудга келган? Ферансияда 
300Қандай диний экстремистик оқимларни биласиз? Акромийлар, Хизбут таҳрир алисломий, Ваҳҳобийлик 
301Зарбулмасал асари кимнинг қаламига мансуб? Мухаммад Шариф Гулханий 
302Давлатнинг келиб чиқишига доир назарияни аниқланг? Теологик, патриарҳал, шартнома, зўрлик, ирригация, синфий назария 
303Маҳаллийчилик ва уруғ-аймоғчилик қандай тушунча? Давлат тузилмаларида тор гуруҳчилик манфаатларини биринчи ўринга қўядиган уюшмалар 
304Бағрикенглик тамойиллари декларацияси қачон ва қаерда қабул қилинган? 1995 йил Парижда 
305Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қайси партия аъзоси? Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 
306Жаҳонда илк маротаба Президентлик лавозими қаерда жорий этилган? АҚШда 
307Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари олий қадрият эканлиги қайси халқаро ҳужжатларга асосланади? Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси 
308Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи қайси қаторда кўрсатилган? Вазирлар Маҳкамаси Раёсати 
309Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ваватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича Эл-юрт умиди жамғармаси қайси ташкилот ҳузурида фаолият кўрсатади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
310Муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат қандай номланади? Жамоа келишуви 
311Paint график муҳаррири ўз лойиҳаларини қайси форматда сақлайди? avi 
312Қуйидагиларнинг қайси бири операцион тизим ҳисобланади? macOS 
313Microsoft Word да матн билан ишлашда қайси тугмалар комбинацияси манни курсив қилади? CTRL + U 
314Компьютерни   ўчирмасдан унинг ишини вақтинча тўхтатиб қўйиш режими қандай аталади? Кутиш режими 
315Ахборотни шифрлашдан асосий мақсад нима? Ахборот махфийлигини таъминлаш 
316Электрон рақамли имзонинг вазифаси бу? Электорон маълумотларни электрон ҳужжатга айлантириш ҳамда ушбу ҳужжатни қалбакилаштиришдан ҳимоялаш 
317Ахборотнинг унинг эгасига зарар келтирадиган тасодифан ёки қасддан қилинган таҳдидларга (хавф-хатарларга) чидамлилигининг умумлашган хоссаси қандай аталади? Ахборот хавфсизлиги 
318Мутахассис касбий меҳнатини автоматлаштиришга қаратилган ва унга керакли ҳужжат ва маълумотларни тайёрлаш, таҳрир қилиш, излаш ва (экран ёки қоғозга) чиқаришни таъминловчи объект қандай номланади? Автоматлаштирилган иш жойи 
319Кўпчилик томонидан ёзилувчи кўп йиллик эркин онлайн энциклопедия келтирилган қаторни топинг? Wikipediya 
320Қуйидаги технологияларнинг қайси бири орқали интернет тармоғига симсиз уланиш мумкин? WIFI, WiMax 
321Корпоратив тармоқ деганда қандай тармоқ тушунилади? Тармоққа эгалик қилувчи корхона ходимларига хизмат кўрсатувчи тармоқ 
322Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 май 
Хитой Халқ Республикасига қайси давлат ташрифи 
Ўзбекистон-Хитой муносабатларини янги босқичга кўтарди? 
323Хива шаҳрини 2020 йилда Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифи қаерда илгари сурилди? Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммитида 
324Халқ депутатлари кенгашлари ва ҳокимларнинг муносабати нимага асосланади? Ўзаро ҳамкорликка 
325Ҳуқуқ сўзининг таърифи тўғри берилган жавобни аниқланг? Давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган умуммажбурий нормалар тизимидир 
326Вилоят сайлов комиссияси ким томонидан тузилади? Тегишли халқ депутатлари кенгаши томонидан 
327Ўзбекистон фуқаролиги масалалари бўйича қарорлар ижроси устидан назоратни қайси орган амалга оширади? Президент ҳузуридаги Фуқароликмасалалари бўйича комиссия томонидан 
328Қуйидагиларнинг қайси бири биргаликда қондириладиган эҳтиёж ҳисобланади? моддий эҳтиёж 
329Инсон салоҳияти, малакаси ва тажрибасига қўйилган инвестициялар қандай аталади? Ижтимоий инвестиция 
330Диведендлар асосан қайси кўринишда бўлади? Акция кўринишида 
331Иқтисодий фаол аҳоли - бу? Банд бўлганлар ва меҳнатга лаёқатли иш қидираётганлар  
332Бозор иқтисодиётига ўтишни амалга оширувчи бошислоҳотчи, бу? Давлат 
333Бойбўри, Бойсари, Қоражон, Қултой, Барчиной сингари қаҳрамонлар қайси достонда учрайди? Алпомиш 
334Пиримқул Қодировнинг Бобурийлар сулоласи тақдирига бағишлаб ёзган асарларини кўрсатинг? Юлдузли тунлар, Авлодлар довони 
335Юртимизда қайси ёзувчи ва шоирларнинг ижод мактаблари ташкил этилди? Барча жавоблар тўғри 
336Ал-адаб ал-муфрад асарининг муаллифи ким? Имом ал-Бухорий 
337Ҳаттотлик қандай санъат тури? Ҳуснихат 
338Ўнлик саноқ системасини, алгоритм ва алгебра тушунчаларини дунёда биринчи бўлиб илм-фан соҳасига жорий этган ва шу асосда аниқ фанлар ривожиучун ўз вақтида мустаҳкам асос яратган буюк алломани аниқланг? Муҳаммад Мусо Хоразмий 
339Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги Ўзбекистондан ташқари яна қаерда кенг нишонланган эди? Францияда 
340Ўзбекистон Республикаси Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунининг асосий мақсади қайси қаторда тўғри кўрсатилган? Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш 
341Ўзбекистон Республикаси Рақобат тўғрисидаги қонуннинг мақсади нимадан иборат? Товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат 
3422019 йил 22 декабрдаги сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига неча нафар ёшлар сайланди? 9 нафар 
343Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Биринчи устувор йўналиш 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари нечанчи устувор йўгалиш сифатида белгиланган? 
344Ўзбекистон Республикасида референдумларни ўтказишга масъул давлат органини топинг? Марказий сайлов комиссияси 
345Вилоят ҳокимини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсия этган номзод кимлар билан маслаҳатлашади? Халқ депутатлари кенгаши партия гуруҳлари билан 
346Microsoft Word дастурига юкланган жорий ҳужжатда CTRL+Page Down тугмалари бирикмаси босилса нима содир бўлади? Ҳужжатнинг навбатдаги саҳифасига ўтилади 
347Маълумотни бир марта ёзиш мумкин бўлган компакт диск номини кўрсатинг? CD-R 
348Демонстрация Power point (*.ppsx)" форматидаги файл таҳрирлаш учун қандай очилади? Power point даги Файл-Открыть буйруғи орқали 
349Операцион тизим нима? Амалий дастурларни чиқариш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро алоқасини амалга ошириш, фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндиси 
350Веб сервер админстратори ким? Веб серверни бетўхтов ишлашини таъминловчи, хатоларни тўғриловчи, сервер ва маълумотларни ҳимоя қилувчи мутахассис 
351Электрон рақамли имзони ишлатиш учун қайси дастурдан фойдаланилади? E-Imzo 
352Иқтисодий тизим - бу? Иқтисодий қонунлар тизими 
353Қуйидаги манбалардан қайси бири юқори бюджетдан қуйи бюджетга ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган маблағ? Дотация 
354Қимматли қоғозлар бозори таърифини айтинг? Қимматли қоғозлар бозори - юридик ва жисмоний шахсларнинг қииматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлар тизими 
355Бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи куч, бу? Рақобат 
356Аралаш иқтисодиёт деганда нима тушунилади? Турли мулк шаклларига ва уларнинг тенг ҳқуқлигига асосланган иқтисодиёт 
357Молия бозори объекти нима? Пул ва қимматли қоғозлар 
358Аҳоли даромадлари ичида асосий ўринни қайси даромад эгаллайди? иш ҳақи 
359Microsoft Windows операцион тизимида компьютер қайси тугмалар комбинацияси ёрдамида блокировка қилинади? Windows + L 
360Маълумотларни ўзичига олган ва бошқа компьютерларга хизмат кўрсатадиган тармоқ узели бу? Сервер 
361Инсон иштирокисиз мустақил фаолият юритувчи дастурий ва аппаратли воситалар тизими қандай аталади? Автоматик тизим 
362.edu доменли веб сайтлар асосан қандай турдаги ташкилот веб сайтлари учун фойдаланилади? Таълим муассасалари 
363Мактабгача таълим муассасалари харажатлари давлат бюджети харажатларининг қайси турига киритилади? Ижтимоий соха харажатлари 
364Республика аграр ислоҳотларининг негизини нима ташкил қилади? Ерга бўлган мулкчилик муносабатларини ислоҳ қилиш 
365Солиқлар ижтимоий моҳиятига кўра қандай турларга бўлинади? Тўғри ва эгри солиқлар 
366Номинал иш ҳақи суммасига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори ёки номинал иш ҳақининг сотиб олиш лаёқати нима деб аталади? Реал иш ҳақи 
367Фидойилик деганда нимани тушунасиз? Ўз танлаган йўли,маслаги, ғоясига, касбу корига ёки бирор кимсага содиқлик,ўзини бахшида этишдир 
368Мирзачўлга бориб, икки - уч ой чайлада яшаб, буюртма билан Шоҳи сўзана деган гўзал асар ёзган адибни аниқланг? Абдулла Қаҳҳор 
369Ўзбекистонда Президентлик бошқаруви қачон жорий қилинди? 1990 йил 
370Кимларни маънавий қашшоқ деса бўлади? яшашдан максад факат мол дунё йигиш деб хисоблайдиганларни 
371Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришдан кўзланган мақсад нима? Барча жавоблар тўғри 
372Мафкуранинг асосий мақсадларини кўрсатинг? Одамларни муайян ғояга ишонтириш, шу ғоя атрофида уюштириш, ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш, кишиларни маънавий -руҳий жиҳатдан рағбатлантириш, ғоявий иммунитетни шакллантириш 
3731990 йилда сентябрь ойида қаерда икки немис давлати бирлашиши тўғрисидаги шартнома имзоланди? Москва шаҳрида 
374Сиёсий партияларнинг жамиятда қанчалик мавқега эга эканлигини белгиловчи асосий мезон нима? Партиянинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай натижаларга эришганлиги 
375Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви қачон ва қаерда бўлиб ўтган? Остона, 2018 йил 15 март 
376Марказий Осиё бўйича таниқли америкалик тадқиқотчи Фредерик Стар томонидан илгари сурилган Катта Марказий Осиё ғоясига қайси мамлакатлар киради? Ўзбекистон, Қозоғистон, 
Қирғизистон, Тожикистон, 
Туркманистон, Афғонистон, 
Покистон 
377Ҳаракатлар стратегиясида Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари нечанчи йўналиш ҳисобланади? 2 Чи 
378Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига қайси ҳуқуқлар киради? Шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар 
379Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари қандай тузилади? Камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади 
380Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг асосий мақсади бу? Давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш 
381Фискал сиёсатнинг асосий дастаги нима? Солиқлар 
382Дотацияланган нарх нима? Давлат бюджети маблағи ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нарх 
383Банкка қўйилган пул қандай номланади? Депозит 
384Сиёсий норма нима? Давлат ва сиёсий тузилмалар даражасида тан олинган сиёсий меъёрлар 
385Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев биринчи маротаба Олий Мажлисга қачон Мурожаат қилган? 2017 йил 22 декабр 
386Ижтимоий-сиёсий ғоялар деганда нимани тушунасиз? Ҳар бир халқ, башариятнинг орзуумидлари, мақсад-мудаоларини ифодалайди, эркин ҳаёт ва адолатли тузумни тараннум этади 
387Т.Рузьвелтнинг катта таёқ сиёсати моҳиятини аниқланг? Лотин Америкаси давлатларини АҚШга бўйсундириш 
388Ҳуқуқий онг нима? Кишиларнинг ҳуқуқ тўғрисидаги ғоялари, қарашларидир 
389Ўзбекистон Республикасида Мамлакат мудофаасига ва Қуролли кучларига раҳбарликни ким амалга оширади? Ўзбекистон Республикаси Президенти 
390Узоқлашган ва локал ҳисоблаш тизими назоратини қўлга олиш (ўз ҳуқуқини ошириш) ёки уни турғунлигини бузиш ҳамда хизмат қилиш қобилиятини издан чиқариш мақсадидаги ҳаракатлар нима дебаталади? Ҳакер ҳужуми 
391Microsoft Exsel дастурида ҳужжатни ёпиш учун қандай амал бажарилади.? Файл/Выход МЕНЮ АМАЛИНИ БАЖАРИШ 
392Дастурий таъминот атамаси инглиз тилида қандай аталади? Softwarre 
393Смарт шартнома нима? Рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шкалдаги шартнома 
394Иқтисодий тизим нима? Ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклидир 
395Эркин иқтисодий зонанинг фаолиятини ким мувофиқлаштириб туради? Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши 
396Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхонасини кўрсатинг? business.gov.uz 
397Ўзбекистон Республикаси Миллий қидирув тизимини кўрсатинг? www.uz 
398Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси веб-саҳифасини кўрсатинг? regulation.gov.uz 
399Суверенитет бу? Ҳокимиятнинг мустақиллиги ва устуворлиги 
400Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши қайси ҳолларда ва ким томнидан тарқатилиши мумкин? Президент томонидан, ҳоким номзоди 3 маротаба рад қилинган ҳолда 
401Нилометр асосчиси ким? Аҳмад Фарғоний 
402Зижи жадиди Қўрағоний китоби нима ҳақида? Астрономия, юлдузлар жойлашуви 
4031867 йилда ташкил этилган Туркистон генералгубернаторлигининг маркази қайси шаҳар эди? Тошкент 
404Бобур ва жаҳон адабиёти музейи ташкил этилган шаҳар?  Андижон 
405Давлатлар ўртасидаги чегараларни қонуний тарзда ўтказилиши нима деб аталади? Демаркация 
406Фуқаролик жамияти институтларининг мажмуини яна қандай номлаш мумкин? Учинчи сектор 
407БМТ нинг асосий органлари? Бош ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, 
Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш, 
Васийлик бўйича кенгаш, Котибият, 
Халқаро суд 
408Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай номланади? Қарор 
409Бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён  этилган мурожаат бу? Шикоят 
410Мўғул ҳукмдорлари орасида ким биринчи бўлиб ўз қароргоҳини Мовароуннаҳрга (Қаршига) кўчиради? Кебекхон 
411Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ҳикмат қайси тариқатнинг моҳиятини ифодалайди? Нақшбандия 
412Қуйидагилардан қайси бири Абу Наср Форобийнинг ўлмас асари ҳисобланади? Фозил одамлар шаҳри 
413Афшона қишлоғида туғилган аллома? Ибн Сино 
414Ислом ҳуқуқшунослигини ўз ичига олган ҳуқуқий меъёрлар жамланмаси нима деб аталади? Фиқҳ 
415Аҳолининг реал даромадлари қандай ҳисобланади? Аҳоли томонидан маълум бир давр мобайнида ишлаб топилган ҳамда сарфланган пул маблағлари орасидаги фарқ 
416Валюта сиёсати нима? Давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми ва миллий пул ва валюта тизимининг элементларига таъсир этиш сиёсати 
417Ўзбекистон Республикаси Президенти биринчи давлат ташрифи қайси мамлакатга амалга оширилган? Туркманистон 
418Иқтисодиётни диверсификация қилиш деганда нимани тушунасиз? Барча жавоблар тўғри 
419Хоразм Маъмун академиясининг асосчиси бу? Али ибн Маъмун 
420Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг? Кундалик қоидаси бўлиши керак 
421Матн ёки маълумотлар базаси форматида қайд ёзувларини сақлаш учун мўлжалланган файл қандай номланади? Журнал 
seller-profile

Soffchi PhD

9592 ta
2978 ta

Yuklanmoqda...

0 ta izoh

Yuklanmoqda...

O'xshash mahsulotlar

So'ngi yuklangan mahsulotlar

Qanday xarid qilaman?
Support bilan suhbat
Telegram kanal