Amaliy ishlar | Falsafa
Отамнинг фарзанди, лекин акам/укам эмас. У ким?
( Опа/сингил )
Ғўла 3 бўлакка бўлинди. Ғўла нечта жойидан арраланган?
( 2 та )
Бир ҳайдовчи ўзи билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган эди. Бир тарафлама ҳаракат белгиси турган жойда қарама-қарши томонга ҳаракатланиб борарди. Полициячи уни кўрди, лекин тўхтатмади. Нима сабабдан?
( Ҳайдовчи пиёда кетаётган эди )
Ёмғир кетма-кет икки кун ёғиши мумкинми?
( Йўқ, икки куннинг орасида битта тун бор )
Унга сакраб чиқиш мумкин, лекин ундан сакраб тушиш мумкин эмас. У нима?
( Самолёт )
Икки марта туғилади, бир марта ўлади. У нима?
( Тухумдан чиқувчи барча жонзотлар )
Нимани полда турган вақти думидан тортмаймиз?
( Калава ип )
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?