Qovoqdoshlar oilasi va ularni dorivorlik xususiyatlari
Taqdimotlar | Botanika15 000 so'm
- Betlar soni: 25 ta
- Fayl hajmi : 1.3 MB
- Fayl turi: .pptx
Mahsulot tavsifi
Қовоқдошлар - Ер юзида мазкур оилага мансуб 800га яқин, Ўзбекистонда эса 18 тур ўсимлик ўсади. Қовоқ навлари эса 900га яқин бўлиб, улардан 400 нави истеъмолга яроқли.
Қовоқдошлар оиласига асосан бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар киради. Уларнинг пояси (палаги) ўрмалаб ёки барг қўлтиғидан чиқадиган жингалаклар билан илашиб ўсади. Барглари оддий, кетма-кет ўрнашган, япроқлари панжасимон бўлинган ёки панжасимон қирқилган. Гуллари тўғри, айрим жинсли, ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Гулқўрғони мураккаб. Косачаси 5 та косачабаргнинг, тожи ҳам 5 та тожбаргнинг қўшилишидан ҳосил бўлган. Чангчилари 5 та, улардан 4 таси 2 тадан жуфт бўлиб қўшилган, биттаси эркин. Баъзи вакилларида ҳамма чангчиларининг иплари ўзаро қўшилган. Уруғчилари 3 та, лекин уларнинг тугунча ва устунчалари ҳам бир-бири билан қўшилган. Тугунчаси остки.
Қовоқдошларга мансуб ўсимликламинг гуллари айрим жинсли бўлганлиги учун уларнинг чангчи ва уруғчи гулларига алоҳида-алоҳида формула ва диаграммалар берилади. Чангчи гулининг формуласи: К(5)Т(5)Ч(2)+(2)+1У0 ёки К(5)Т(5)Ч(5)У(О), уруғчи гулиники К(5)Т(5)Ч(0)У(3).
Қовоқдошламинг меваси - этдор, серсув, сохта резавор мева.
Abdulloh | عبدالله
Tekshirilmoqda...