ЖИГАР РАКИ –С22 : ЭТИОПАТОГЕНЕЗ, ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Taqdimotlar | Tibbiyot

sellerImagesellerImage
31
Mualliflik huquqi buzilgan holatdashikoyat qiling!

8 000 so'm

  • Betlar soni: 41 ta
  • Fayl hajmi : 1.35 MB
  • Fayl turi: .pptx
жигар
раки
этиопатогенез
диагностика
ва
даволаш
усуллари
–с22

Mahsulot tavsifi

Жигар (hepar) - овқат ҳазм қилиш тизими безлари ичида энг каттаси бўлиб қорин бўшлиғининг юқори қисмида диафрагма остида кўп қисми ўнг томонда жойлашган. Жигар ўлчамлари:ўнгдан чапга ўртача 26-30 см, олдиндан орқага – ўнг бўлак 20-22 см, чап бўлак 15-16 см, энг катта қалинлиги (ўнг бўлак) - 6-9 см. Жигар массаси 1500 грамм, ранги тўқ қизил юмшоқ консистенцияли.Жигарнинг юқори бўртиб чиққан (выпуклая)диафрагмал юзаси, facies diaphragmatica, ва пастки қавариқ (вогнутая), висцерал юзаси, facies visсеrаlis ҳамда олдиндан жигарнинг пастки ва юқори юзасини ажратиб турадиган ўткир қирғоғи margo inferior фарқланади. facies diaphragmaticaнинг бўртган юзаси диафрагма гумбазига мос келади,унинг юқори нуқтасидан жигарнинг пастки қирғоғига ва диафрагмага қараб ўтган сагиттал йўналишдаги ўроқсимон боғлама lig. falciforme hepatis ўтади.Ушбу боғламани варақлари орқа томонда ўнгга ва чапга ажралиб жигарнинг тож боғлами lig. coronarium hepatisга ўтади. Ўроқсимон боғлама lig. falciforme hepatis жигарни юқори юзаси бўйлаб икки бўлакка – катта ва қалин –ўнг бўлак, lobus hepatis dexter, ва кичикроқ –чап бўлак lobus hepatis sinisterга ажратади. facies visсеrаlis текис ва бироз қавариқсимон бўлиб унга тегиб турган органлар конфигурациясига ўхшайди.Унда учта борозда фарқланиб улар висцерал юзани 4 та бўлакка ажратади. Иккита борозда сагиттал йўналишда параллел равишда олдинги қирғоғидан орқа қирғоғига қараб йўналади ва ўрталарида учинчи борозда уларни боғлайди. Бу 3 та борозда жигарнинг висцерал юзасини 4 бўлакка, lobi hepatis,ажратади. Чап ва ўнг бороздалар ўрта қисмида кўндаланг борозда билан олдинги ва орқа қисмга ажратади.Олдинги қисми квадрат бўлак- lobus quadratus, орқа қисми дум бўлак - lobus caudatus деб аталади.

ЖИГАР БИРЛАМЧИ РАКИНИНГ МАКРОСКОПИК ШАКЛЛАРИ I.Тугунли шакли — энг кўп учраб барча шаклдаги жигар ракининг 60—85 %ини ташкил этади.Деярли ҳамиша жигар циррози билан қўшилиб келади.Катталашган жигар паренхимасида кўплаб ўсма ўчоқлари –микроскопик ҳамда диаметри бир неча сантиметр бўлган макроскопик ўсмалар аниқланади.Ўсма ўсишининг унитар назариясига кўра дастлаб битта хавфли ўсма ўчоғи пайдо бўлиб кейинчалик ундан жигарнинг бошқа бўлакларида кўплаб метастик ўсмалар ривожланади. II.Массив шакли — бирламчи жигар ракининг деярли 25 %ини ташкил қилади.Ўсма асосан ўнг бўлакда учрайди ва жуда катта ўлчамгача етади.Массив шаклида жигар циррози жуда ҳам кам ҳолларда учрайди ва асосий ўсма ўчоғи атрофи кичик местатик ўчоқлар билан ўралган бўлади. III.Диффуз шакли – жигар ракининг бошқа шаклларига нисбатан кам ҳолларда (12 %) учрайди,жигарнинг ўлчамлари катталашади,атрофик цирроз фонида жигарнинг милиар карциноматози ривожланади. Метастазланиши Жигарнинг регионар лимфа тугунларига жигар дарвозаси,a.hepatica propria бўйлаб жойлашган лимфа тугунлар, v.portae атрофидаги ва v.cava inferiorнинг абдоминал қисми атрофидаги лимфа тугунлари киради.Бирламчи жигар ракининг регионар лимфа тугунлар(кўпинча— жигар дарвозаси ва жигар оёқчаси бўйлаб) кам ҳолларда (5 %) учрайди.Янада кам ҳолларда олдинги ва орқа кўкс оралиғи ва бўйин лимфа тугунларига лимфатик диссеминация кузатилади. Узоқ йиллар бирламчи жигар ракининг гематоген метастази деярли учрамайди деб ҳисоблашарди,аммо ҳозирги вақтда жигар раки 1,5—5 % ҳолларда қовурға ва умуртқа поғонасига метастаз бергандан кейин клиник намоён бўлиши аниқланаяпти.Бирламчи жигар раки 10% ҳолларда ўпкаларга метастаз бериши аниқланган.Бундан ташқари жигар бирламчи раки кам ҳолларда бўлса ҳам яқин аъзоларга — диафрагма,ошқозон,12-бармоқли ичак,буйрак усти безларига ўсиб ўтиши мумкин. Гепатоцеллюлляр ракнинг метастази гепатоцитларнинг функциясини (масалан:ўт ишлаб чиқариш) намоён этиши мумкин.
seller-profile

ISLOMBEK TIM

🔍

Izlaganingizni topa olmadingizmi?

Balki uni aynan siz uchun yaratish kerakdir!
Sizga mos yechim tayyorlaymiz!