Taqdimotlar | Tibbiyot
Сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb fieber - нем.; fievr ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) — ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар етказади. Ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб Африка ва жанубий Америка ҳудудларида учрайди. Касаллик вирусини чивинлар тарқатади.
Трансмиссив. Тарқатувчиси – Наетаgogus (Америка ҳудудида) ва Aedes, асосан A. aegypti (Африка ҳудудида) чивин турлари ҳисобланиб, улар аҳоли худудларига мослашган. Касаллик вирусини тарқатувчи чивинлар асосан ариқ, ботқоқ, қамишзор ва сув манбалари яқин жойларда кўпаяди. Одамларга тез-тез хужужм қилади. Чивинлар касаллик вируси билан зарарланган қон билан тўйингач 25°С хароратда 9-12 кундан, 37°С хароратда эса 4 кундан сўнг ҳудудда яшовчи аҳоли учун ҳавфли хисобланади. 18°С паст хароратда эса вирус тарқатиш хусусиятини йўқотади. Шунингдек вирус тери бутунлигини йўқотган жойга ёки шиллиқ қаватга тушган холатда ҳам касаллик чақиради.
Вирус одам организмига зарарланган чивин чақиши натижасида юқади. Лаборатория шараоитида хаво-томчи йўли билан юқиши ҳам тасдиқланган. Касаллик вируси организмга тушгач лимфа тугунларида кўпаяди. Вирус 3-5 кун ўтгач лимфа тугунлари орқали қонга ўтади. Ушбу вақтда қон намунаси текширилганда касаллик қўзғатвчисини аниқлаш мумкин. Вирус қон орали турли органларга жумладан жигар, талоқ, буйрак, суяк кўмиги, лимфа тугунларига тарқалади ва зарарлайди. Натижада одам аъзолари қон томирларида ўзгаришлар пайдо бўлиб, тромбогеморрагик синдром билан кечувчи жараёнлар бошланади. Жигар катталашади ва жигар тўқималарида катта бўлмаган некрозли ўчақлар хосил бўлади. Жигар фаолиятининг бузилиши сариқликнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек, талоқ, лимфа тугунлари, буйраклар фаолиятининг бузилиши натижасида танада шиш, қон кетиш, буйрак каналлари некрози пайдо бўлади. Касалликни ўтказиб бўлгач организмда турғун иммунитет ҳосил бўлади.
☝️Agar siz ushbu mahsulotni "pdf" variantda sotib olgan bo'lsangiz, Telegram manzilga murojaat qiling! Sizga "pptx" varianti tashlab beriladi.
Telegram manzil: @Islombek_TIM
❗️Mahsulotga qilingan to'lovni skreen shot qilish yodingizdan chiqmasin.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?