Kurs ishlari | Tibbiyot
ПСИХОГЕН КАСАЛЛИКЛАР
(психогениялар)
ПСИХОГЕН КАСАЛЛИКЛАР ( психогениялар)
Психиатрия фани фақатгина яққол намоён бўлган рухий касалликларни ўрганиш билан чекланиб қолмай, балки рухий касалликларга ёндош ҳолатларни ўрганади. Чунки бу ҳолатлардаги симптомлар баъзи бир ички касалликларда хирургия, невропатология, акушерство ва гинекология каби соҳаларда учраши мумкин. Умумий амалиёт шифокори, шифокор-мутахассис каби кичик психиатрия (невроз, психоген касалликлар, психопатия) кабилар билан дуч келиши мумкин. Шунинг учун шифокор ўз вақтида бундай ҳолатларни аниқлай олиши ва психиатрга юборишдан олдин уларни даволай билиши лозим.
Психоген касалликларга рухиятга шикаст етказувчи омиллар таъсирида пайдо бўлган неврозлар ва реактив психозлар киради. Психогениялар кичик деб аталувчи ёки чегара психиатриясига қарашлидир. Кичик (чегара) психиатриясига яна психопатиялар ҳам киради. Кучли рухий шикаст етиши натижасида реактив психозлар ривожланади. Аввалгидек кучсизроқ аммо давомли рухий таъсуротлар неврозлар пайдо қилади. Психоген касалликлар психозлардан фарқ қилиб, функционал қайтиш хусусиятига эга ва шахсиятнинг интеллектуал-мнестик сўниши билан кузатилмайди. Аммо шахс учун айниқса ахамиятли, сурункали, рухий шикастловчи таъсир ҳолатларда вужудга келган невроз ва реактив психозлар давомли бўлиши мумкин.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?