I Мавжуд муаммолар:
Юрак сохасида кучли оғриқ.
Хансираш.
Холсизлик.
АҚБ пасайиши.
II Пайдо бўлиши мумкун бўлган муаммолар:
Оғриқ тарқалувчанлигининг зўрайиши.
Нафас етишмовчилиги.
АҚБ кескин пасайиши.
Асоратлар юзага келиши.
Миокард инфаркти (infarctus myocardii) бунда тож-томирларда қон айланишнинг бузилиши натижасида юрак мускулида некроз ўчоғи ривожланади. Инфаркт ривожланишининг асосий сабабчиси юрак тож-томири атеросклерози ҳисобланади (95% ҳолда). Артерияни ёпиб қуювчи қон лахтаси (тромб) ҳосил бўлишига, тож артериясининг узоқ вақт торайиши сабаб бўлади. Агар юрақ мусқулининг озиқланиши тармоқ қон томирларидаги қон айланиши ҳисобига тикланмаса унда юрак мускулининг бир қисми ўлиши (жонсизланиши) мумкин. Қон лахтасининг ҳосил бўлишша қоннинг юқори ивувчанлиги сабаб бўлади. Айрим ҳолларда тож-томир ишининг бузилишига тромбофлебит ёки тромбоэмболия сабаб бўлади.
Патофизиологияси.
Уткир МИ нинг механизми остида атеросклеротик бляшканинг парчаланиши етади. Бу узгариш купинча урта даражадаги томир стенозида хам ривожланиши мумкин (<70%). Натижада парчаланган бляшка урнида коллаген толалари ялангочланади. Коллаген тромбоцитлар агрегацияси фаоллигини оширади, кон ивиш реакциясининг каскади бошланади ва натижада тож артериясининг уткир окклюзияси ривожланади. Агар бу узгариш жойида перфузия, яъни кон окими, кайта тикланмаса миокард некрози ривожланади. Некроз асосан субэндокардиал зонадан бошланади, шикастланган коринча дисфункциясини, аритмияларини чакиради. Купрок чап коринча шикастланади.
☝️Agar siz ushbu mahsulotni "pdf" variantda sotib olgan bo'lsangiz, Telegram manzilga murojaat qiling! Sizga "pptx" varianti tashlab beriladi. Telegram manzil: @Islombek_TIM
❗️Mahsulotga qilingan to'lovni skreen shot qilish yodingizdan chiqmasin.