ҲИҚИЛДОҚНИНГ РАК ОЛДИ КАСАЛЛИКЛАРИ
Облигат рак олди касалликларига қуйидагилар киради:
1)Катта ёшдагиларда учрайдиган папиллома ва папилломатоз кўп учрайди ва ҳиқилдоқ хавфсиз ўсмаларининг 40 %ини ташкил қилади.Папиллома 7—20 % ҳолларда 1-20 йилдан кейин бўлса ҳам ракка ўтади.
2)Пахидермия — эпидермоид ўсиқлар бўлиб кўпинча чўмичсимон тоғайнинг (cartilago arytenoidea) овоз ўсиқлари ёки чўмичсимондаҳлиз бурмаларини чўмичсимон тоғайга ўтиш жойида учрайди.Бошқа локализациядаги пахидермияларни ракка ўтиши деярли учрамайди.
3)Дискератоз (лейкоплакия, лейкокератоз).
Лейкоплакия овоз бурмаларида юзаси нотекис бўйлама жойлашган доғ кўринишида бўлади ва у лазерли коагуляция билан даволанади. Лейкокератоз — шиллиқ қаватнинг мугузланиши бўлиб кул ранг оқимтир рангда бўлиб юзаси нотекис қипиқсимон бўлади.Кўпинча овоз бурмаларида олдинги комиссура соҳасида жойлашади ва эндоларингеал йўл билан олиб ташланади.
Факультатив рак олди касалликларига қуйидагилар киради:
1)Контакт фиброма овоз бурмаси соҳасида кўпинча эркакларда сурункали яллиғланиш,узоқ вақт чекувчиларда ва овоз зўриқишлари фонида пайдо бўлади.
2)Сурункали специфик яллиғланишлардан (туберкулез, сифилис, склерома) ҳамда куйгандан кейинги чандиқли жараёнлар;
3)Ҳиқилдоқ фибромаси таркибидаги толалар миқдорига кўра зич ва юмшоқ бўлади.
Ушбу касалликлар жарроҳлик йўли билан даволанади.
Овоз бурмалари ости соҳаси (cavitas infraglottica) (С 32.2).
Т1 –ўсма фақат овоз бурмалари ости соҳаси билан чегараланган.
Т2 — ўсма овоз бурмаларини зарарлайди; бунда уларнинг ҳаракати бузилиши ёки бузилмаслиги мумкин.
ТЗ — ўсма ҳиқилдоқ чегарасидан чиқмайди,лекин овоз бурмаларини фиксация қилади
Т4а— ўсма узуксимон (cartilago cricoidea) ёки қалқонсимон (cartilago thyroidea) тоғайни зарарлайди ва / ёки ҳиқилдоқдан ташқари тўқималарни ( трахея, бўйин юмшоқ тўқимаси, тилнинг хусусий мушаклари — т. gertioglossus, т. hyoglossus, т. palatoglossus, т. styloglossus; бўйиннинг ҳиқилдоқ олди мушаклари,қалқонсимон без ёки қизилўнгач) зарарлайди.
Т4b— ўсма умуртқа поғонаси олди фасцияси,кўкс оралиғи ўсиб ўтади ёки уйқу артериясини босиб қўяди.
N — регионар лимфа тугунлар (бўйин лимфа тугунлари регионар ҳисобланади).
Nx — регионар лимфа тугунларини баҳолаб бўлмайди.
N0 — регионар лимфа тугунлар зарарланмаган.
N1 — битта ипсилатерал лимфа тугун ўлчами 3 смгача катталашган..
N2а — битта ўлчами 3 смдан катта 6 смдан кичик ипсилатерал лимфа тугун аниқланади;
N2b — ўлчами 6 смгача катталашган бир нечта ипсилатерал лимфа тугун аниқланади.
N2c — бўйин иккала томонида ҳам ёки контрлатерал 6 смгача катталашган лимфа тугунлар аниқланади.
N3 — ўлчам 6 смдан катта бўлган метастатик лимфа тугун аниқланади.
МО — узоқ аъзоларга метастаз йўқ.
Ml — узоқ аъзоларга метастаз бор.