Kurs ishlari | Texnika va texnologiya
Учбурчак ёғоч ферма ҳисоби
УЧБУРЧАК ЁҒОЧ ФЕРМА ҲИСОБИ
Ёғоч фермалар - тўсин туридаги панжарасимон конструкциялар бўлиб, улар қурилишда ўз ўрнини топгандир. Улар турли бино ва иншоотлар учун асосий юк кўтарувчи конструкция бўлиб хизмат қилади. Фермалар тўшама ва сарровлар учун асосий юк кўтарувчи асос бўлиб хизмат қилиш билан бирга, тўсувчи конструкциялар вазифасини ҳам бажаради. Осма шифтларнинг ва енгил ишлаб - чиқариш жихозларини уларга осиш мумкин. Фермаларда метал ва ёғоч материалларидан самарали фойдаланилади. Фермани чўзулувчи стерженлари ёғочдан тайёрланади.
Лойиҳалаш учун берилган бошланғич маълумотлар қуйидагилардан иборат:
1. Бинонинг узунлиги - 44 м
2. Бинонинг оралиғи -14.4 м
3. Қурилиш фермаси тури – учбурчак
4. Иқлимий ҳудуд -3
5. Эксплуатация шароитларига кўра конструкциялар гуруҳи А1
Лойиҳаланаётган бинонинг тури – каркасли. Каркас бино бўйлаб маълум 4.4мқадамда ўрнатилган ва боғловчилар билан бириктирилган кўндаланг рамалардан иборат. боғловчилар каркаснинг бикрлиги ва геометрик жиҳатдан ўзгармаслигини таъминлаб беради. Рама пойдеворга бикр маҳкамланган иккита вертикал тиргакданташкил топган.
Ферма сарров, таг сарров ва панжарадан ташкил топган. Панжара ховон ва тиргакларга бўлинади.
Ферма узунлиги(оралиғи) LФ=14400 мм ни ташкил этади. Ферма баландлигиhФоралиқ катталигидан келиб чиқиб аниқланади. учбурчак ферма учун:
hФ =LФ/5= 14400/5 = 2.880 мм.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?