Dars ishlanmalar | Texnika va texnologiya
Конструкцияни юксизлантирувчи қурилма - шпренгелли тортқилар билан кучайтиришни ҳисоблаш
Шпренгелли тортқилар ёрдамида кучайтирилганда конструкция ишини статик схемасида ўзгариш бўлади.
Дастлаб тортқи стерженларини зўриқтиришда ҳосил бўладиган таъсирларни кўриб чиқамиз.
Тортқиларни зўриқтиришни эгувчи момент ва қирқувчи куч эпюраларига таъсири 5.13-расмда келтирилган
5.13-расм. Тортқини зўриқтиришнинг эгувчи момент ва қирқувчи куч эпюрасига таъсири
Ишқалани кучи Tx тортқининг горизонтал йўналишидаги Х зўриқишини Nx миқдоргача камайтиради
Nx=X-Tx (5.1)
Ўз навбатида Nx куч, тортқининг қия қисмидаги зўриқишга боғлиқ:
Nx=X1cosα, (5.2)
ишқаланиш кучи эса шпренгелдаги зўриқиш Dx га тўғри пропорционал
Tx=Dxfo=X1sinαfo, (5.3)
бу ерда fo=0,45 – тажриба асосида олинган ишқаланиш коэффициенти
(5.2) ва (5.3) даги қийматларни (5.1) га қўйганимиздан сўнг:
X=X1cosα+ X1sinαfo, (5.4)
бу ердан қуйидагини аниқлаймиз
X1=X/( cosα+sinαfo), (5.5)
(Ўртача X1=0,919X).
X ни қийматини билган ҳолда, Nx=X1cosα ва Dx=Nxtgα ларни аниқлай оламиз
Ўртача Nx=0,826X. Nx куч таянчда Mоп=0,33Xh моментни ҳосил қилади (Онуфриев бўйича [3]).
Dx куч тескари ишорали кўндаланг кучни ҳосил қилади.
5.1-масала. Кесимни катталаштириш усулида яхлит плитани кучайтиришни ҳисоблаш
Яхлит ораёпманинг темирбетон плитаси кесимини катталаштириш усулида кучайтириш талаб қилинади. Бунда ораёпма кучайтирилгандан сўнг 20 кН/м2 вақтинчалик юкламани қабул қила оладиган бўлиши кўзда тутилган (15-расм).
15-расм. Тўсинсимон плитали яхлит ораёпманинг оралиқ қисмининг арматуралаш схемаси
Бирламчи маълумотлар. Синов натижаларига кўра бетоннинг ўртача кубик мустаҳкамлиги Rўр=200 кгс/см2 × 0,0981 = 19,6 МПа; бетоннинг шартли синфи Ву=0,8 Rўр =0,8 × 19,6 = 15,7 МПа. [2, 13-жадвал] дан чизиқли интерполация асосида бетоннинг призматик мустаҳкамлиги аниқлаймиз Rb=8,92 МПа. Юкламани давомли таъсир этишини ҳисобга олганда Rb=0,9×8,92 МПа=8 МПа. Эластик модули Е = 23000 МПа.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?