Dars ishlanmalar | Texnika va texnologiya
КНАУФ жамлама тизимлари пардеворларини қуриш. КНАУФ – қопламаларидан металл синчда C 111 пардеворини қуриш технологияси. Жамламаси ва конструкцияси. Ишлар ҳажмини ҳисоблаш билан танишиш, материал сарфини ҳисоблаш.
КНАУФ жамлама тизимлари пардеворларини қуриш
КНАУФ хоналараро пардевори қуйидагилардан иборат:
Хоналараро пардеворлар кўпинча товуш ўтказмайдиган ва ёнғин ҳавфсизлиги талаблари бўйича бир ёки икки қаватли метал синч тўпламлар ишлатишга асосланган. Метал синчлар техник талаблар бўйича бир ёки икки қатлам гипскартон қопламалари билан қопланади. Гипс плиталари орасига шишапахта ёки минералпахтага ўхшаган иссиқликдан изоляцияловчи материал жойланади.
Ўрнатиш тартиби
Ўлчаш ва белгилаш
Лойиҳа бўйича полга рангли режа ипи ёрдамида ички деворларнинг жойлашиши белгиланади. Шовун ёрдамида шифтга белги қўйилади.
Деворларни тез ва хатосиз ўрнатиш учун маҳсус трафарет ва бўёқли пулевизатор ёрдамида полда устунлар, гипскартон қопламаси қалинлиги ва тури, эшик учун тешикни белгилаш тавсия этилади.
Катта иншоотларни белгилаш лазер қурилмаси ёрдамида тез амалга оширилади.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?