Dars ishlanmalar | Texnika va texnologiya
Эгилувчи элементларни кучайтириш
Эгилувчи элементларни кучайтириш
Мавжуд ва янги кучайтирадиган арматуралар учма-уч чок устига қўшимча стержень қўйиб ёки устма-уст чок билан бириктирилади. Пайванд чоклар учун қуйидагилар қабул қилинади:чок қалинлиги 0,25d, чок эни - 0,5d. Учма-уч бириктиришда қўлланиладиган қўшимча стержень (накладка) кесими юк кўтариш қобилияти уланаётган стерженлар мустаҳкамлиги билан бир хил бўлиши лозим.
Қобирғали плита токчаларида бетоннинг бутун қалинлиги бўйлаб шикастланиш мавжуд бўлганда ёки арматура билан бетон орасидаги боғланишга путур етганда, ишчи арматура юзаси очилиб қолганда йиғма темирбетон плиталарни кучайтириш (4.5-расм) қуйидагича амалга оширилади: кўп бўшлиқли плитанинг қуйи токчасидаги бетонда шикастланиш ва бузилиш бўлганда (4.5а-расм), уни кучайтириш учун бўшлиқ канали бўйлаб қўшимча арматура каркаслари ўрнатилиб (3) бетон қоришмаси ёрдамида монолит бетон ҳосил қилинади. Каркаслар ва монолит бетон ҳосил қилинадиган бўшлиқлар сони плитанинг шикастланиш даражаси ва унга тушаётган юкламанинг миқдорига боғлиқ ҳолда қабул қилинади. Йиғма плиталар қобирғаларини кучайтиришда (4.5б-расм) плиталар оралиғидаги чокларга арматура каркаслари ўрнатилиб, сўнгра бетон қоришмаси билан тўлдирилади. Шу билан бирга плитани кучайтириш бир томондан унинг ўлчамини катталаштириш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун диаметри 10-40 мм ли, 200 дан 1000 мм гача бўлган қадамда ишчи арматурага пайвандлаб бириктирилган арматуцра бўлаги (8) (коротиш) га қўшимча арматура (7) ни маҳкамлаш орқали амалга оширилади. Арматуралар ўзаро пайвандлаб бириктирилади.
4.5-расм. Йиғма плиталар қобирғасини кучайтириш: а – бўшлиқ каналларига қўшимча каркас ўрнатиб бетонглаш; б – плиталар орасидаги чокларни бетонлаш; в – қуйи қисмини бир томондан катталаштириш; 1 – кўп бўшлиқли плита; 2 – бўшлиқ устидан узунасига ҳосил қилинган ўйиқ; 3 – қўшимча арматурали каркас; 4 - монолит бетон; 5 - кучайтириладиган плита; 6 – чокни кучайтириш; 7 - қўшимча арматура; 8 – арматура бўлаги (коротиш); 9 – плита қобирғасидаги арматура
Йиғма плитанинг таянч қисмида етарли даражадаги таяниш юзасига эга бўлмаган темир бетон плиталар (4.6-расм) ни кучайтириш учун пўлатдан тайёрланган қўшимча таянч элемент (3) лари ўрнатилади.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?