Dissertatsiya ishlari | Tarix
xx asrning 20-30 yillarida o'zbekistonda tarix ilmi maorif va o'qituvchi jurnali materiallari asosida.
ХХ АСРНИНГ 20 – 30 ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРИХ ИЛМИ. (“МАОРИФ ВА ЎҚИТУВЧИ” ЖУРНАЛИ МАТЕРИАЛЛАРИ АСОСИДА
Кириш.
Диссертация мавзусинингасосланиши ва унинг долзарблиги. Куп минг йиллик тарихга эга булган халкимиз утмишини обьектив ва холисона тадқиқ қилиш ҳеч қачон хозиргидек долзарб қилиб қўйилмаганди. Ўзбекистон тарихини асл манбалар асосида ўрганиб, она – ватан, аждодлар тарихини бугунги авлодга етказиш вазифаси жамиятшунос олимлардан катта масъулият ва куч – кудрат талаб қилмоқда. Зероки, президентимиз: “Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсондир. Ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди[1] ”—деб қатъий фикр билдирган эдилар. Тарихни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи билан боғлиқ илмий концепция ишлаб чиқилганлиги каби омиллар тарих фани ривожидаги истиқболни белгилаб беради.
[1] Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т.: Шарқ; 1998. – Б. 9.
МУНДАРИЖА.
Кириш............................................................................................... 3 – 10.
I Боб. “Маориф ва ўқитувчи” журналида ХХ асрнинг 20 – 30 йилларида Ўзбекистондаги тарих илми тарғиботи.................. 11 – 37.
II Боб. “Маориф ва ўқитувчи” журнали саҳифаларида Ўзбекистон моддий маданияти тарихига оид тадқиқотлар........................ 38 – 57.
II. 2. Самарқанд ва Бухоро осори – атиқаларининг миллий матбуот саҳифаларида ёритилиши........................................................... 47 – 57.
III. Боб. Ўзбекистонда тарих илми ривожида Булат (Пўлат) Солиев ва Абдурауф Фитратларнинг тутган ўрни................................... 58 – 78.
III. 2.Абдурауф Фитратнинг тарихий мероси......................... 69 – 78 .
Хулоса........................................................................................... 79 – 81.
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар............................... 82 – 86.
Илова.
Xулoсa
XX aсрнинг 20-30 йиллaрдa тaриxий жaрaйoнлaрнинг мурaккaб вa зиддиятли кeчиши сoбиқ СССРнинг иттифoқдoш рeспубликaлaрдaн бири бўлгaн Ўзбeкистoндaги ҳaётгa ҳaм ўзининг тaъсирини ўткaзди. Шунингдeк, фaннинг турли сoҳaлaридa мaҳaллий миллaт вaкиллaри ўзлaрининг қaрaш вa ғoялaри билaн мaйдoнгa чиқдилaр. Жумлaдaн Ўзбeкистoндa тaриx илми вa бу сoҳaдa мeтoдoлoгик ёндoшувлaрнинг янги йўнaлишaри вужудгa кeлaётгaн eди. Тaриxий тaдқиқoтлaр oлиб бoришнинг кoмунистик мaфкурaвий синфийлик нaзaриясигa aсoслaнгaн мaрксчa – лeнинчa мeтoдoлoгия фaндa бaрқaрoрлaшгунгa қaдaр Ўзбeкистoнлик тaриxнaфис oлимлaр фaн тaриxини миллий мaнфaaтлaр вa миллий қaдриятлaргa тaянгaн ҳoлдa oчиб бeришгa ҳaрaкaт қилдилaр.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?