Dars ishlanmalar | Tarix
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ
МУНДАРИЖА
№ | Ўқув-услубий мажмуа бўлимлари | бетлар |
СЎЗ БОШИ | ||
1. | Маъруза материаллари | |
Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми. | ||
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. | ||
Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий хаёт | ||
IX-XII асрларда ўзбек лавлатчилиги. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёт . Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан хиссаси. | ||
Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. Жалолиддин Мангуберди – мард ва жасур аждодимиз. | ||
Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт | ||
Ўзбекистон ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари. | ||
Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши. Мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракати. Жадидчилик. | ||
Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. ва Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тадбирларининг мустамлакачилик моҳияти. (1917-1989 йй.) | ||
Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида. (1989-1991 йй.) | ||
Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш. | ||
Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёт. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти. | ||
2. | Семинар машғулоти материаллари | |
Марказий Осиё – инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири | ||
Ўзбекистон ҳудудида дастлабки давлатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш бочқичлари | ||
IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёти. | ||
IX-XII асрларда Ўрта Осиё халқлари ҳаётида юз берган уйғониш (ренессанс) даври: фан ва маданият равнақи | ||
Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш | ||
Амир Темур ва Темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги | ||
Ўзбекистон ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари | ||
Чор Россиясининг Туркистонда юритган мустамлакачилик сиёсати. Миллий озодлик кураши. Жадидчилик | ||
Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда юритган сиёсати, унинг моҳияти ва оқибатлари | ||
Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси | ||
Маъмурий буйруқбозликнинг кучайиши ва инқирози даврида Ўзбекистон | ||
Мустақил Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёни | ||
Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёт. | ||
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти. | ||
3. | Мустақил таълим машғулотлари | |
4. | Глоссарий | |
5. | Иловалар | |
Фан дастури | ||
Ишчи фан дастури | ||
Тарқатма материаллар | ||
Тестлар | ||
Бахолаш мезонлари |
Маъруза 1. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми.
Режа:
Таянч иборалар: Фаннинг предмети, долзарб муаммолари, холислик, илмийлик, тарихийлик, диалектик услуб, моддий ва ёзма манбалар. Палеолит, Мезолит, Неолит, Энеолит, бронза, антропогенез, цивилизация, Селунғур, Кўлбулоқ, Сополлитепа, чоппер, микролит, меҳнат тақсимоти
1. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети.
Ўзбекистон тарихининг предмети ва долзарб муаммолари тўғрисида тўхталиб ўтадиган бўлсак, тарих фани дунё халқлари қандай яшаганлиги, уларнинг ҳаётида қандай воқеалар содир бўлганлиги, қандай ва не сабабдан ўзгариб борганини, Ўзбекистон тарихи эса жаҳон тарихи ва унинг ажралмас бир қисми сифатида она заминимизда ўтмишда яшаган халқлар ҳаёти ва унда ривожланиш давомида содир бўлган ўзгаришлар, воқеаҳодисалар, аҳоли турмуш тарзи, иқтисодий, ижтимоий муносабатлари, давлатчилиги, маданиятини ҳар томонлама ўрганадиган фандир.
Юртбошимизнинг бу ҳақдаги фикрлари катта аҳамиятга эгадир: «Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан алломалар, фозилу фуқаролар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари ана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган сув иншоотлари, шу кунгача файзини, маҳобатини йўқотмаган осориатиқаларимиз қадимқадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик, маданият, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради»
Ўзбекистон тарихи бир неча асрлар давомида тўпланиб келган ўзаро ички қонуниятлар билан чамбарчас боғланган билимлар тизими, объекти ва предметига эга бўлган мустақил фандир.
Ўзбекистон тарихини ўрганишга оид долзарб муаммолар, ечимини кутаётган масалалар талайгина. Ватанимиз ҳудудида энг қадимги даврлардан бошлаб яшаб келаётган аҳоли, уларнинг жойлашуви, қўшин қабилалар, элатлар билан турли муносабатлари, Амударё ва Сирдарё оралиғида яшаган қадимий маҳаллий аҳолининг қайси бирлари бизнинг аждодларимиз эканлигини тадқиқ этиш, исботлаш, ўзбек давлатчилиги хусусида аниқ бир фикрларни айтиш айниқса жуда муҳим.
Қадимги маҳаллий аҳоли ўтроқ яшаганлиги, деҳқончилик хўжалигини ривожлатирганлиги, илк аҳоли манзилгоҳлари, кейинчалик илк шаҳарлар пайдо бўлганлиги, дастлабки шаҳарлар, ижтимоийиқтисодий, маданий ва маъмурий марказлар қай тариқа ривожлана боргани, тарихий жараёнларга асос бўлган омиллар тўғрисида муайян фикрмулоҳазалар юритиш ниҳоятда муҳимдир.
Шунингдек Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудидаги дастлабки давлат уюшмалари, уларнинг ўзаро ва қўшин давлатлар билан алоқалари, уларнинг тарихийгеографик ҳудуди, чегаралари ҳам анча мунозарали мавзу ҳисобланади.
Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбаларнинг аҳамияти беқиёс бўлиб, булар моддий ва ёзма манбалардир. Тарихимизнинг ҳали ёзув ихтиро қилинмаган замонларга оид даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этнографик манбалар тарихимизнинг ҳали очилмаган саҳифаларини ёритишда олимларга, шубҳасиз жуда катта ёрдам бермоқда. Бу манбалар турлитуман бўлиб, улар - қадимги манзилгоҳлар, шаҳарлар харобалари, мозорқўрғонлар қолдиқлари, турмуш, хўжалик буюмлари, меҳнат ва жанговор қуроллар, турлитуман ашёлар, энг қадимги ёзувлар, битиклар ва китобалардан иборатдир. қолаверса моддий (ашёвий) манбалардан ташқари, этнографик, лингвистик манбалар ҳамда халқ оғзаки адабиёти ёдгорликларидан жуда кўп масалаларда ойдинлик киритса бўлади.
Хулоса шуки, тарих фани яъни, Ўзбекистон тарихи миллат ва Ватан тақдирини равнақ топишида муҳим аҳамиятга эга. Масаланинг моҳияти шундаки, биринчидан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланиши ҳар жиҳатдан тарих фанининг нақадар ҳаққоний бўлишига боғлиқдир. Чунки улар тарих билан бевосита боғлиқ. Иккинчидан, тарих фалсафаси қанчалик тўла ва равон юзага чиқса, бошқа ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмун ва моҳияти ҳамда таъсирчанлиги ҳам шунча юксак даражада бўлади.
Тарих фалсафаси деганда, тарих яъни ўтмиш тажрибаси ва сабоғидан тўғри хулоса чиқара олиш тушунилади. Бошқача айтганда, ўтмиш-тарихга қараб, келажакни тўғри белгилай олиш ҳам тарих фалсафасини англашни билдиради.
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг методологик илмий-назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, уни ривожланиши, жамият ва миллат манфаати йўлидаги нуфузини ортиб бориши учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, илмий-назарий тамойиллар Ўзбекистон тарихининг ҳаққоний ёзилиши, тарихий ҳақиқатни юзага чиқишига хизмат қиладилар.
Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий зарурият ва маънавий-маърифий эҳтиёж бўлса, тарих фани эса, бу эҳтиёжларни рўёбга чиқиши учун маъсул бўлган юксак интеллектуал илмий-амалий фаолиятдир. Бунинг самарали бўлиши яъни, тарих фани ривожланишида методологик илмий ғоя ва назариялар ҳамда усул ва услубий тамойилларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Чунки, булар тарихнинг мазмун ва моҳияти ҳамда фалсафасини чуқурроқ очиб беришга, шунингдек, тарих фанининг мақсад ва вазифасини тўлароқ рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари, ғоя ва таълимотлари нималардан иборат бўлиши ўта муҳим масала ҳисобланади. Юртбошимиз Ислом Каримов тарихнинг энг муқаддас миллий ва умуминсоний хотира ҳамда қадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ“, “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих халқ-маънавиятининг асосидир” деган тарихий ҳақиқатни тўғри англатувчи ўта теран тарих фалсафасига оид фикрларни олға сурди.
Бу каби тарих фалсафасига оид юксак хулосаларни ўз вақтида буюк миллатпарвар жадидлар ҳам жуда аниқ англаган ҳолда Ватанни озод этиш, миллатни ижтимоий ғафлат уйқусидан уйғотиб тараққий эттириш учун асосий эътиборни тарихга қаратдилар. Ва «тарихи йўқнинг ўзи йўқ» деган фалсафий тушунчага амал қилиб, тарихда илк бор тарихни ўзлари ташкил этган жадид мактабларида ўқита бошлаши билан, миллатни ўз тарихидан баҳраманд қилишдек ўта буюк маърифат ишига тарихда биринчи бор асос соладилар.
Буюк жадид Абдулла Авлоний сўзи билан айтганда, жадидлар умуман тарбияни шунингдек, тарих таълими тарбиясини миллат учун «ё ҳаёт- ё нажот, ё ҳалокат –ё саодат, ё фалокат масаласидир» деб билдилар. «Қайси миллат яшашни (равнақу тараққиётни) истаса, - дейди Абдурауф Фитрат – тарихини билиши лозим бўлади, зеро, тарих бир кўзгуга ўхшайди».
Тарихчи олимлар бутун инсоният, миллат, халқ ва ўрганиш объекти (маълум мавзу) эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тўғри билиши, таҳлил қила олиши керак. Агар тарих фалсафаси тарихий воқеаликлар таҳлилидан келиб чиқадиган ҳақиқат (хулоса) ларнинг сўздаги аниқ ифодаси бўлса, тарих фани методологияси мана шу тарихий ҳақиқатларни рўёбга чиқиши – тарих ҳақиқий ёзилиши учун бирдан-бир тўғри йўл кўрсатувчи дастурамалдир. Энг қисқа ва тушунарлик қилиб айтсак, умуман методология фанларнинг фани яъни дирижёридир.
Дастлабки пайтда ҳозирги мустақил давлатлар ҳамжамияти таркибидаги собиқ «иттифоқдош» мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ғоявий-назарий, мафкуравий-фалсафий бўшлиқ пайдо бўлди. Бу эса, ўз-ўзидан бошқа мамалакатларда бўлганидек, бизнинг Ватанимиз – Ўзбекистон тарихи фани услубияти (методолгияси) қайта ишланиши, аниқроғи, бутунлай янгитдан яратилишини илмий-ҳаётий заруриятга айлантириб қўйди.
Бу ўта муҳим илмий –амалий масалани ишлаб чиқиш, ўз-ўзидан тарихчи ва бошқа олимлар эски, мажбуран, қон ва қатағонлик билан сингдирилган коммунистик ғоя, таълимот ва мафкурадан ҳоли бўлиши учун тарихан ўтиш даврини талаб этиши табиий бир ҳол бўлди. Мана шунинг учун ҳам истиқлолдан сўнг тарих ва бошқа гуманитар фанлардан ёзилган дастлабки дарсликларда бу фанларнинг методологик илмий –назарий ва ғоявий асослари ҳамда усулларини кўрсатишнинг иложи бўлмади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ҳукумат Ватан тарихини қайта ёзиш ва уни асосий тарбия куролига айлантириш учун «янги тарих» ғоясини олға сурди. Ўзбекистон тарихи етакчи фан сифатида мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида илк бор, кенг миқёсда, энг қадимги даврдан бошлаб то ҳозиргача ўрганила бошланди.
Буларнинг самараси ўлароқ, кейинги пайтда Ўзбекистон тарихи фани методологиясини яратиш имконияти пайдо бўлди. Аввало, методология ҳақида тўхталсак, методологиянинг луғавий маъноси грекча «methodos» ва «logos» деган икки сўз бирикмасидан иборат бўлиб, метод яъни усул – тадқиқот олиб бориш усули (йўли), назария, таълимот, логия эса фан деганидир. Демакки, методология яъни услубият илмий тадқиқот олиб бориш ёки бирор бир масалани илмий ўрганишнинг энг қулай усуллари, энг тўғри ва мукаммал ғояси, назарияси ва таълимотлари мажмуидан иборат бир бутун фандир. Бошқа маънода эса, методология илмий билиш ёки маълум бир илмий фаолиятни ташкил этиш ва амалга оширишда қўлланиладиган усуллар ҳақидаги фандир. Демак, тарих фани методологияси тарихни ўрганувчи ва ўқитувчиларни аниқ мақсад сари тўғри етаклайди, яъни тарих ҳаққоний ёзилиши ва ўрганилишига йўл-йўриқ кўрсатади.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?