Terining yuqumli kasalliklari. Piodermiyalar, dermotozoonozlar, mikozlar
Tayyor shablonlar | Sog'liqni saqlash va tibbi shablonlar
71 bet
Қўзғатувчилар: стафилококклар ва стрептококклар, шу билан бирга кўк йиринг таёқча, оддий протей, замбуруғлар, пневмококклар, гонококклар хам қўзғатувчи бўлиши мумкин. Бацилла ташувчиларда ( 20 дан 75% гача текширилувчиларда) қулай шароитда тери сатхида нопатоген шаклларни патоген формага ўтиши кузатилади - буларнинг барчаси пиодермитларнинг кенг таркалганлигини билдиради.. Стафиллококклар соғлом одам терисида (Соч фолликуллари оғзида, ёғ безлари йўлларида) бўлади. 10% одамларда эса патоген шакллари учрайди. Стафилодермияга чалинганлар ёки касалланиб ўтганлар орасида касалланиш 90% ни ташкил килади. Стрептококкларнинг топилиш частотаси 6-10% ни ташкил килади (тери бурмалари сохаларида)
Терининг кенг тарқалган шикастланиши бўлиб, жараён асосан юз ва қўл-оёқ терисида локализацияланади. Шикастланишнинг чуқурлигига кўра остиофолликулитлар (соч фолликулининг терига чиқувчи қисмининг шикастланиши) ва чуқур фолликулитлар фарқланади. Остиофолликулит сферик шаклдаги ўлчами унча катта бўлмаган пустула кўринишидаги хосила бўлиб, марказида қизил рангли яллиғланиш халқаси билан ўралган соч толаси жойлашади
Гигиеник муолажалар - касалликнинг тарқалиб кетишини олдин олиш мақсадида сув муолажалари ва чўмилишни чеклаш. терининг зарарланмаган қисми атрофини салицил ёки камфора спирти билан 2-3 махал ишлов бериш керак. Қалоқлар эхтиётлик билан олиб ташланади.. Антибиотиклар: тарқалган шаклларида, лимфангоид, лимфаденит, иситма, юз териси ва бошнинг сочли қисмидаги тошмаларда қўлланилади. Биринчи авлод цефалоспоринлардан, цефалексин 25-50 мг/кг/сут (болаларга) 4 марта ичиш учун, (катталарга) 250 мг 4 марта/сут Эритромицин — 1-3 ёшдаги болаларга 400 мг/сут, 3-6 ёшларга 500-750 мг/сут, 6-8 ёшларга 750 мг/сут, 8-12 ёшларга 1000 мг/сут. Препарат хар 4-6 соатда 7-10 кунда овқатдан 1,5 соат олдин тенг дозаларда қабул қилиш керак. Катталарга 0,5 г. дан хар 4-6 соатда. Нобуллёз формасини даволаш муддати 1 хафта, жараённинг оғир ёки тарқалган шаклида эса даволаш муддати 10 кун. Кларитромицин — 15 мг/кг суткасига 2 махал 5-10 кун Линкомицин — 30-60 мг/кг суткасига 2-3 махал, 7- 14 кун.