Қон ва қон ўрнини босувчи суюқликлар қуйиш. Донорлик
Tayyor shablonlar | Sog'liqni saqlash va tibbi shablonlar
1492 й. Рим Папаси Иннокентий VIII га биринчи марта одам қони қуйилган. 1628 йилда У. Гарвей қон айланиш тизимини кашф этди. 1666 йилда инглиз олими Р.Лоуэр хайвонларга қон қуйиш натижаларини эълон қилди. 1667 йилда француз врачлари Ж.Б.Дени и Эмерец қўзичоқ қонини беморга қуйишди. 1820 йилдаинглиз гинекологи Дж. Бландель яқинда кўзи ёриган аёлга бошқа одамдан олинган қонни қуйди.
1935 йилда С.И.Спасокукоцкий утилизация қилинган қонни қуйишни таклиф этди. 1932 ва 1934 йилларда Н.Г.Карташевский ва А.Н.Филатов эритроцитар масса ва қуритилган плазма қуйишни ишлаб чиқдилар. 1930 йилда И.И. Орлов клиникасида қон қуйиш хонаси очилди. 1934 йилда проф. В.К.Ясевич томонидан Марказий қон қуйиш станцияси очилди.
Қурук пробиркага 2 томчи эритроцитлардан томизилади. Ушбу пробиркага 2-3 томчи антирезус-зардобдан томизилади. Эҳтиётлик билан аралаштирилади. Сўнгра 10,0 мл физиологик эритма қўшилиб, аралаштирилади. Натижада ёруғ - оқ фонда кўрилади. Агар аралашмада қумсимон масса пайдо бўлса, қон Rh+. Агар аралашма лойқасимон тус олса, қон Rh-