ҲИҚИЛДОҚ РАКИ -С32 : ЭТИОПАТОГЕНЕЗ, ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
Tayyor shablonlar | Sog'liqni saqlash va tibbi shablonlar
16 bet
ЭПИДЕМИОЛОГИЯ Ҳиқилдоқ раки юқори нафас йўллари хавфли ўсмаларининг 50—70 % ини ташкил этади. Беморларнинг 90 -95%ини эркаклар ташкил этади.Касалмандлик 100 000 аҳолига 4,9 га тенг бўлади. Самарқанд вилоятида 2019 йил якуни бўйича 85 нафар бемор ҳиқилдоқ раки билан ҳисобда туради,уларнинг 72 нафари қишлоқ аҳолиси бўлса,29 нафарини аёллар ташкил қилади.2019 йилда 13 нафар бирламчи бемор рўйхатга олинган бўлиб,уларнинг 10 нафари қишлоқ аҳолиси ва 4 нафари аёллар ҳисобига тўғри келган. Касалмандлик вилоят бўйича 100 000 аҳолига 2,3 га тенг бўлган бўлса,касалланиш 100 000 аҳолига 0,4 га тенг бўлган. Этиологик факторлар ичида чекиш, ташқи муҳитнинг канцероген омилларининг таъсири ҳамда сурункали ларингитлар ва бошқа фон касалликлари фарқланади.
Овоз бурмалари ости соҳаси (cavitas infraglottica) (С 32.2). Т1 –ўсма фақат овоз бурмалари ости соҳаси билан чегараланган. Т2 — ўсма овоз бурмаларини зарарлайди; бунда уларнинг ҳаракати бузилиши ёки бузилмаслиги мумкин. ТЗ — ўсма ҳиқилдоқ чегарасидан чиқмайди,лекин овоз бурмаларини фиксация қилади Т4а— ўсма узуксимон (cartilago cricoidea) ёки қалқонсимон (cartilago thyroidea) тоғайни зарарлайди ва / ёки ҳиқилдоқдан ташқари тўқималарни ( трахея, бўйин юмшоқ тўқимаси, тилнинг хусусий мушаклари — т. gertioglossus, т. hyoglossus, т. palatoglossus, т. styloglossus; бўйиннинг ҳиқилдоқ олди мушаклари,қалқонсимон без ёки қизилўнгач) зарарлайди. Т4b— ўсма умуртқа поғонаси олди фасцияси,кўкс оралиғи ўсиб ўтади ёки уйқу артериясини босиб қўяди. N — регионар лимфа тугунлар (бўйин лимфа тугунлари регионар ҳисобланади). Nx — регионар лимфа тугунларини баҳолаб бўлмайди. N0 — регионар лимфа тугунлар зарарланмаган. N1 — битта ипсилатерал лимфа тугун ўлчами 3 смгача катталашган.. N2а — битта ўлчами 3 смдан катта 6 смдан кичик ипсилатерал лимфа тугун аниқланади; N2b — ўлчами 6 смгача катталашган бир нечта ипсилатерал лимфа тугун аниқланади. N2c — бўйин иккала томонида ҳам ёки контрлатерал 6 смгача катталашган лимфа тугунлар аниқланади. N3 — ўлчам 6 смдан катта бўлган метастатик лимфа тугун аниқланади. МО — узоқ аъзоларга метастаз йўқ. Ml — узоқ аъзоларга метастаз бор.
КЛИНИК КЎРИНИШИ Ҳиқилдоқ раки 35—65 ёшларда кўпроқ учрайди ва клиницистлар томонидан ўсма ўсишининг 3 шакли фарқланади: 1) экзофит — 53,5 %; 2)эндофит — 28,5 %; 3)аралаш — 18 %. Ўсманинг локализацияси, ўсиш характери ва тарқалганлиги унинг клиник кечишини таъминлайди. Ҳиқилдоқ вестибуляр қисми раки бошланиши симптомсиз кечади,кейинчалик томоқда ёқимсиз туйғу, “томоққа овқат учиши”(попёрхивание) ва ютинганда оғриқ кузатилади.Касалликнинг илк босқичлари симптомсиз кечиши туфайли беморларнинг 60%и касалликнинг кечки босқичларида мурожаат қилишади.Ёки уларга ангина ташхиси қўйилиб терапевтлар томонидан даволанишади. Овоз аппарати (овоз бурмалари) plicae vocales соҳаси ўсмасида эрта овознинг хираллиши кузатилиб кейинчалик у тўлиқ афонияга ўтади. Овоз бурмалари ости соҳаси (cavitas infraglottica) соҳаси ўсмасида ҳатто ўсманинг ўлчами кичик бўлганда ҳам нафас олишнинг қийинлиги кузатилади. Ўсманинг ўлчами катталашиб овоз бурмаларига ўтса овоз хириллаши қўшилади.Ларингоскопияда юзаси ғадир будир, чегараси ноаниқ,яраланган ўсма кўринади. Касалликнинг кечки босқичларида кўп миқдорда қонли балғам ажралиши билан йўтал кузатилади.Ўсманинг емирилиши ва иккиламчи инфекция қўшилиши сабабли беморларнинг оғзидан қўланса ҳид келади.