Анаэроб инфекция, суяк ва бўғимларнинг сил касаллиги
Tayyor shablonlar | Sog'liqni saqlash va tibbi shablonlar
Токсинлар эритроцитлар гемолизи, томирлар тромбози, миокард, жигар ва буйрак зарарланишини чақиради. Барча анаэроб микроблар учун озми кўпми газ хосил қилиш ва тўқималар шиши хос. Уруш даврларида кийим кечакларнинг анаэроб микроблар билан ифлосланиши 83-90%, жарохатларнинг ифлосланиши эса – 80-90% гача етишига қарамай анаэроб инфекция билан асоратланиш нисбатан кам учрайди. Бу холат кийимларнинг анаэроб инфекция билан ифлосланиш даражасига, об хавога, кўп миқдордаги тўқималарнинг айниқса мушакларнинг шикастланишига, (мушакларнинг имбибицияланиши, йирик қон томирларининг шикастланиши, ўлик бўшлиқлар бор ёки йўқлиги); кислород кириши чегараланганлигига; ярадорларнинг кўп қон йўқотганлиги сабабли айланаётган қонда эркин кислород йўқлигига; ярадорларни суяклар синган, тўқималарнинг кўп миқдорда шикастланиши холатларда яхши иммобилизация килмасдан узоқ муддат транспортировка қилиш; беморларнинг рухий ва асабий холатларига боғлиқ.
Иккинчи босқичда анаэроб флегмона жараёни тарқалишга интилади. Бунда оғриқлар жарохат сохасидан оёқнинг юқори сегментларига тарқалади. Агар жараён болдир сохасида бўлса жарохатдаги оғриқлар камаяди, лекин невротоксинларнинг нерв охирларига таъсири натижасида сон сохасида кучли оғриқлар пайдо бўлади. Токсемия кучаяди: уйқусизлик пайдо бўлади, тери қопламлари сарғайиб, оғзи қурий бошлайди ва тилида караш пайдо бўлади. Тана харорати 38-39о гача ошиб, томир уриши 1 дақиқада 120-130 гача етади. Артериал қон босими пасаяди. Махаллий: жарохатда хаёт белгилари кўринмайди, унинг чеккалари ташқарига буралган бўлади. Жарохат тубидан қонли ифлос “гўшт суви” («мясных помоев») кўринишида, сассиқ айниган тухум, аммиак хидли ажралма ва газ пуфакчалари ажралиши кузатилади.