Dars ishlanmalar | Qishloq va o'rmon xo'jaligi
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида энергия манбалари ва техникалардан фойдаланиш аҳамияти
Режа: 1. Кириш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг ҳалқ
фаровонлигини оширишдаги ўрни;
2. Ишлаб чиқаришни механизациялаштиришнинг ривожлантириш
истиқболлари;
3. Фаннинг асосий мақсади ва вазифалари, адабиётлар.
1.1.Кириш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг
ҳалқ фаровонлигини оширишдаги ўрни
Бугунги кунда дунё бўйича 886,9 млн. гектар майдонларда тупроққа ишлов берилади ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Унинг 43,8 фоиз қисмида янги русурстежамкор, минимал ва нол технологиялари ҳамда уларни амалга оширадиган техника воситалари жорий этилган. Ушбу замонавий технологиялар 118 млн. гектар майдонларда тупроқнинг унумдорлигини сақлаш билан бир вақтда етиштирилаётган маҳсулот таннархини ўртача 25 фоизга камайтириш имконини беради[1].
Шунга қарамасдан ҳозирги кунда 21-асрнинг энг катта муаммоси- бутун жаҳонда озиқ – овқат хавфсизлиги муаммоси вужудга келди ва у ҳалигача давом этмоқда.
1-расм. Озиқ – овқатга бўлган талаб ва тупроқ
ҳосилдорлигининг ўзгариши
Муаммонинг асосий сабаблари:
1) Жаҳонда 1970 йили 3,5 млрд. аҳоли яшаган бўлса, ҳозирда бу кўрсатгич 7,5 млрд.дан ошиб кетди. Бу кўрсатгич 2050 йилга бориб 10 млрд. га етиши кутилмоқда.
2) 1950 йилда табиий унумдор ерлар 100% ни ва озиқ овқатга бўлган талаб 80% ни ташкил этган бўлса(1-расм), 2060 йилга бориб тупроқ унумдорлиги пасайиб, унумдор тупроқлар 25% ни ташкил этиши, озиқ-овқатга талаб эса 160% бўлиши кутилмоқда2.
Ўзбекистанда 1970 йилларда 16 млн аҳоли бўлган бўлса, ҳозир 32 млн.дан ошди, 2050 йилга 50 млн. бўлиши кутилмоқда.
3) Ерни ҳар йили қайта – қайта ҳайдалиши, тупроқни зичланиши, бактерияларни кўплаб нобуд бўлиши, тупроқ зрозияси (ҳар йили ер шари бўйича мавжуд унумдор тупроқларнинг 1% шамол ва сув эрозиясига учрамоқда), тупроқни қўшимча органик ва минерал ўғитлар билан бўйитилмаганлиги, қисқаси “ерни териси шилиниб олинаётганлиги” ҳисобланади. Бу ҳолат барча экинлар бўйича ҳосилдорликн пасайиб боришига олиб келмоқда.
Мамлакатимизда озиқ-овқат инқирозини камайтириш учун нима ишлар қилинмоқда:
- фуқораларга 600 минг гектардан ортиқ томорқалар берилди, 1200 минг гектар пахта майдонини ғаллага алмаштирилди;
- пахта майдонини йилдан-йилга камайтириш ва мева-сабзавотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирилишига эътибор қаратилди;
- чет элларга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилди, айниқса Россия Федерацияси билан кўплаб шартномалар тузилди;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тўлиқ интенсив усулга ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
- замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилди. (Президентмизни ҳар бир вилоят, шаҳар ва қишлоққа боришида ҳар бир хонадонда иссиқхона ташкил этиш ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш бўйича маслаҳатлари. Япония, Жанубий Кореяда экинлар ҳосилдорлигини 30-40 баробарга оширилиши ва ҳ.).
[1]Htths // www. Zerno-ua com/journals, 2010; 21-бет
2 Ер энергия биохилмахиллик. Ахборот бюллетени № 6 01.12.2015 3-бет
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?