Amaliy ishlar | Psixologiya
Гештальт терапияда гуруҳий машғулотлар техникаси«Иссиқ стул». Тренинг ташкил этилиб, стулларни гуруҳ аъзолари эгаллайдилар. Марказда" иссиқ стул " бўлиб, унда иштирокчиларнинг ҳар бири ўз хоҳиши билан ўтиради. У ўзига тегишли бўлган барча муаммолар ҳақида гапиради. Гуруҳнинг бошқа аъзолари томонидан берилган саволларга у очиқ ва ҳаққоний жавоб бериши шарт. Бу гуруҳ иссиқ ва дўстона муҳитни эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу инсонга ишонч ва дам олиш учун ёрдам беради.
«Хозир ва шу ерда» Суҳбат давомида бугунги кунд инсонларни қийнаётган муаммолар ўртага ташланади. Агар кимдир ўтмиш билан боғлиқ ҳолат ақида гапирса, гуруҳ аъзолари уни оголантиради ва бугунги кундаги муаммоларга тренер ҳам йўналтиради. Бунда ҳушмуомалалик ва ўзаро тушуниш жуда муҳим.
«Икки рол». "Иссиқ стул"да ўтирган одамнинг олдига бўш стул қўйилади. Бемор бу стулни ўзи тўқнашган шахс эгаллашини тасаввур қилади ва бир вақтнинг ўзида иккита рол ўйнайди, унинг ўрнини ўзгартиради. У ўз номидан гапиради, ўз стулида ўтириб, "душмани" номидан - иккинчи стулда ўтириб рол ўйнайди. Усул беморнинг алоқаси бўлмаган шахсни тушунишга имкон беради. Терапевт, одатда, бундай суҳбатда иштирок этмайди, унинг давомини кузатиб боради ва ўзи учун хулоса чиқаради. У беморга оғриқли таъсир кўрсатгандагина вазиятга аралашади.
«Қайта алоқа». Терапевт ва бемор ўртасида доимий психологик алоқани назарда тутадиган усул. Бу вазиятда мутахассис ўз мижозининг ҳақиқий юзини акс эттирувчи ойна ролини ўйнайди. Натижада, бемор вазиятга бошқача қарайди, бу унинг муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради;
«Ҳаракат». Терапевт беморни ҳаракатга келтириш учун қўллайдиган ҳаракатлар услуби.
«Энди тушундим». Мижоз муаммосини англашга уринади ва «Энди тушундим» жумласини қайта-қайта такрорлаб, ўз муаммосини таҳлил қилади.
Гештальт терапияси, оддий қилиб айтганда, психотерапевтларни тайёрлаш пайтида, уни амалга ошириш учун тўлиқ техника ва усуллар билан таъминлайди.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?