Kurs ishlari | Pedagogika
Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг индивидуал – психологик хусусиятлари
Режа:
2. Кар болаларнинг рухий ривожланишининг ўзига хослиги.
3. Кар болаларнинг индивидуал ривожланишида дактиологиянинг ўрни.
Кириш
“Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳият дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур”[1].
Маълумки, руҳий ва жисмоний нуқсонлар ичида эшитиш қобилияти бузилган шахслар таълим-тарбияси алоҳида эътиборга молик масалалар қаторига киради. Бу тоифа болалар, шахсларнинг умумий хусусиятлари, сурдопсихологиянинг умумий масалалари, бу нуқсон муаммоси, болалар руҳиятини ўрганиш усуллари, улар фаолияти, индивидуал-психологик хусусиятлари, шахслараро муносабатларни очиб беришга муаллифлар ҳаракат қилдилар. Ушбу маъруза матн дефектология факультети талабаларига махсус муассасаларнинг ўқитувчи тарбиячиларига яқиндан ёрдам беради деган умиддамиз.
Эшитиш бузилишлари болаларда турли инфекцион касалликлар оқибатида юзага келади. Менингит, скормотика, отит, грипп касалликларини инфекцион-юқумли касалликлар қаторига киритиш мумкин. Эшитиш бузилишлари ички, ўрта, ташқи қулоқларни шикастланиши натижасида юзага келади. Ички қулоқ ва қулоқ нерви шкастланган бўлса, кўп ҳолатларда карлик, агар ўрта қўлоқ шикастланган бўлса эшитиш пасайиши кузатилади.
Мактаб даврида овоз тасуротларининг юқори частотаси ҳам эшитишнинг юқори частотаси ҳам эшитиш қобилиятини пасайишига олиб келиши мумкин.
Болада эшитиш нуқсони юзага келишга хомиладорликни ноқулай давом этиши, онанинг вирусли касалликлари ҳам муҳим роль ўйнайди (қизамиқ, грип). Эшитиш бузилиши сабаблари эшитиш сезгиларини туғма деформацияси, эшитиш нервининг атрофини, химик захарланиш, туғиш давридаги травмалар, механик травмалар, кучли овоз таъсиротларининг акустик таъсироти бўлиши мумкин. Эшитиш бузилиш ўрат қўлоқни ўткир шамоллаши оқибатида юзага келиши мумкин. Эшитишнинг қатъий бузилиши бурун ва ҳалқум (аденоид, хроник шамоллашиш) касалликлари натижасида ҳам кузатилади. Бу касаллликлар чақалоқлик чоғида жиддий хавф солади. Эшитиш пасайишига таъсир қилувчи омиллар орасида ототопсик препоратилар асосан антибиологиклар муҳим ўринга эгадир.
Эшитув функцияси бузилиши асосан чақалоқлик даврида кўп учрайди. Л.В.Нейлан (1959) эшитиш бузилишлари 70 %и 2-3 ёшларда кузатилишини эътироф этиб ўтади. Бола ҳаётининг кейинги йилларида эшитишни пасайиши кам кузатилади.
[1] И.А. Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., 1999., 24 бет.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?