Dars ishlanmalar | Iqtisodiyot
ТРАНСАКЦИЯ ВА ТРАНСФОРМАЦИЯ ХАРАЖАТЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШГА НИСБАТАН ЁНДАШУВЛАР
АСОСИЙ КЎРИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:
МАВЗУГА ДОИР ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4707-сонли Фармони. www.lex.uz 4.03.2015 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги (ПП-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори. www.lex.uz 11.02.2015
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
GУшбулар мавзу моҳияти, унинг ўрганилаётган курсдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради. GЭсда тутинг!
Трансакция – шартнома шаклига эга бўлган битим.
Трансакция харажатлари – бу ишлаб чиқариш жараёни билан бағлиқ бўлмаган харажатлар, хусусан ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш харажатлари, мунозараларни ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш харажатлари, шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий ҳимоялаш харажатлари.
Трансакция харажатлари – бу мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш билан боғлиқ барча харажатлар.
Трансформацион харажатлар – иқтисодий тизимдаги эски институтларни тугатиш, янги институтларни шакллантириш (ёки импорт қилиш) ва мослаштириш билан боғлиқ харажатлар.
Трансакция харажатлари – ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш харажатлари, музокаралар олиб бориш ва қарорлар қабул қилиш, шартноманинг бажарилишини назорат қилиш ва юридик ҳимоялаш харажатлари.
Микродаражада трансакция харажатлари – бу корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади.
Трансформация харажатлари – бу эски институтларни тугатиш, иқтисодий тизимда янги институтларни шакллантириш (ёки импорт қилиш) ва мослаштириш билан боғлиқ харажатлар.
МАВЗУГА ДОИР АМАЛИЙ МИСОЛЛАР ВА КЕЙСЛАР: GМуаммо ҳаммага маълум усуллар орқали ечилиши мумкин деб ўйлама!
1–мисол. Одатда ўқитувчи талабаларга нисбатан қўядиган талаблар эмпатия (бирга қайғуриш) нормаларига мисол бўладими?
а) ҳа;
б) йўқ.
Жавоб: б), чунки ўқитувчи унинг ўзи ҳам қачонлардир талаба бўлганлиги, унга ҳам бир йўла барча фанлар бўйича тайёргарлик кўриш тўғри зарур бўлганлиги, унинг қизиқишлари Х фан, хусусан, умуман ўқув дастури билан чекланмаганлиги ҳақида унутиб қўяди.
2–мисол. Қанақа трансакция харажатлари иқтисодиётда келишувлар назарияси нуқтаи назаридан ўта катта?
а) ахборотни қидириш;
б)мониторинг ва оппортунизмнинг олдини олиш;
в) ўлчаш;
г) музокаралар олиб бориш;
д) шартнома тузиш.
Жавоб: а) ваб), келишувлар назарияси трансакция харажатлари ўсишининг асосий омили сифатидаиқтисодий муҳитнинг бир хил эмаслигига эътиборни қаратади. Иқтисодиётда келишувларнисбати ўта беқарор, бу иқтисодий агентларга умумий қабул қилинган “ўйинлар қоидалари” асосида ҳаракат қилишга ҳалақит беради. Бундай шароитда ахборотни қидиришхаражатлари (ахборотнинг якуний манбаи мавжуд эмас) ва мониторингхаражатлариўта юқори, чунки ахборотнинг асимметриклиги ва умумий қабул қилинган “ўйинлар қоидалари”нинг мавжуд эмаслиги оппортунистик хатти-ҳаракат учун замин ҳозирлайди.
3–мисол. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда трансакция секторининг жадал ўсиши омили, тақиқланадиган даражада юқори бўлган трансакция харажатлари иқтисодий ривожланишнинг чегараларидан бири эканлигини англатадими?
а) ҳа;
б) йўқ.
Жавоб: б), трансакция сектори динамикасининг ўзи эмас, балки бир трансакцияга ҳисоблаганда трансакция харажатларининг динамикаси муҳим. Агар а) трансакция сектори ЯММга қараганда паст суръатлар билан ўсса, б) давлат трансакция секторининг ўсиш суръатлари умуман трансакция секторининг ўсиш суръатларидан юқори бўлса, трансакция секторининг ўсиши ҳолатидабир трансакцияга ҳисоблаганда трансакция харажатларикамайиши мумкин.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?