Amaliy ishlar | Iqtisodiyot
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб то ҳозирги кунгача амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади мамлакатимиз иқтисодиётида бозор муносабатларини тўлиқ қарор топтиришдан иборат. Иқтисодий муносабатларнинг шаклланишида бозор иқтисодиёти талабларига мос бўлган замонавий тўлов тизимини яратиш лозим. Тўлов тизимини ишлаш самарадорлигини ошириш учун самарали тўлов инструментларидан фойдаланиш зарур. Ўзбекистонда тўлов инструментларидан, шу жумладан, пластик карточкани муомалага киритиш нафақат банклар даражасида, балки давлат даражасида кўрилмоқда. Ўзбекистон банк тизимига янги технология ва янги маҳсулотларни киритиш бу – хизмат турини такомиллашишигагина эмас, балки ахборот базасини унумли бошқариш, аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришдан ҳам иборатдир.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?