Maqola | Iqtisodiyot
МИНТАҚАДА ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАР
Жаҳонда ички ва ташқи инвестициялардан самарали фойдаланиш, уларни жалб этиш билан бирга инвестиция самарадорлигига таъсир этувчи омилларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Инвестицияларни қисқариши шароитида барча мамлакатларнинг ички инвестицион имкониятлардан самарали фойдаланиш йўлларини излаш жуда мухимдир. “Лотин Америка мамлакатларида хорижий инвестициялар 45 фоизга қисқарган бўлса, Осиё ва Африка қитъаларида жойлашган мамлакатларда аксинча, унинг оқими 4 фоизга ўсди”[1].Бундай ҳолатда жалб этилаётган инвестициялардан самарали фойдаланган холда минтақа рақобатбардошлигини оширишга эришиш долзарб ҳисобланди.Бу ўз навбатида, минтақанинг анъанавий ривожланишидан инвестицион ва инновацион моделига ўтиш жараёнини жадаллаштиришни тақозо этади. Шу муносабат билан бугунги кунда дунёда соҳани анъанавий ва инвестициявий-инновацион ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
[1] Доклад о мировых инвестиция 2021. Инвестиции в устойчивое восстановление, ООН
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?