Dars ishlanmalar | Iqtisodiyot
ҚУРИЛИШДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИ
1. Меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги моҳияти
2. Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари
3. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари
4. Меҳнат унумдорлигини баҳолаш
1. Меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги моҳияти
Ҳозирги замон шароитларида меҳнатни ташкил этиш ва унинг унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор ажратмоқ зарур, чунки улар иқтисодий ўсиш ва тараққиётнинг ягона манбаи деб ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда саноат – ишлаб чиқариш салоҳияти, жумладан иш ўринларининг компенсациялашмаган ҳолда йўқолиш жараёни кескин кучайди. 1991 йилдан бошлаб қатор тармоқларда ишлаб чиқариш қувватларининг йўқолиши янгиларини ишга тушириш сонидан ошиб кетди, янги иш ўринларини яратиш янада қисқармоқда. Бундан ташқари қурилишда биринчи навбатда саноат қурилишининг камайиши эвазига айниқса жисмоний иш ўринлари сони жадал қисқармоқда, яъни мантиқ жуда оддий: маҳсулотлар сотилишининг чегараланиши машғуллик сони камашийига олиб келади, бунинг оқибатида эса жисмоний иш ўринлари уларнинг зарур бўлмай қолганлиги туфайли қисқаради.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?