Kurs ishlari | Iqtisodiyot
Германия солик тизимида истеъмолдан ва операциялардан олинадган соликларни ҳисоблаш ва ундириш тартибларини ўрганиб мамлакатимизда амалда булган шу каби соликлар билан таққослаш, фарқлари ҳамда ўхшашликларини изоҳлаш
Режа
1.Германия мамлакати солиқ тизимининг таркиби.
2. Германия мамлакати солиққа тортиш тизимининг ўзига хос хусусиятлари.
3. Германия солиқ тизимининг Ўзбекистон солиқ тизими билан солиштирма таҳлили.
Адабиётлар рўйхати
1871 йилда Германия империяси ташкил топиб асосий тўғри солиқларнинг ўрнатилиши империя таркибига кирган кичик давлатлар (ерлар) ихтиёрига берилаган эди. Империя фақат бож йиғимлари, истеъмол молларига умумимперия солиқларини (тамаки, пиво, ароқ, шакар, тўз) ўрнатиш ҳуқуқига эга эди.
ХИХ асрнинг 90 йилларида қимматбаҳо қоғозларга солиқ герб йиғимини 1906 йилда ворисликка солиқ 1113 йилда мол-мулк солиғи ва мол-мулкнинг ўсишига солиқ киритилди. Биринчи жаҳон уруши натижасида вужудга келган катта молиявий қийинчиликлар солиққа тортиш тизимининг марказлашувини талаб қилди. Натижада Веймар республикасида ягона молиявий бошқарма тўзилди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Германияда солиққа тортиш тизими федератсиялар, ерлар ва маҳаллий солиқларга бўлинади. Бюджет хўжалигини мустақил юритиш тамойиллари умумдавлат ва ерларнинг манфаатларни кўзлаган ҳолда олиб борилди. Натижада ҳозирги кун Германия Республикаси солиқ тизимида 40 солиқ мавжуд:
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?