Taqdimotlar | Botanika
Зубтурумдошлар оиласи. Зубтурум турлари Ўрта Осиё кенг тарқалган бўлиб, далаларда, йўл ёқаларида, экинзорларда, ўтлоқларда, ариқ ва дарё бўйларида, боғларда, ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида учрайди. Бу оилага 3 туркум, 300 тур киради. Ўзбекистонда битга туркумга мансуб 6 та тури ўсади.
Зубтурум турлари кўп йиллик, калта ва йўғон илдизпояли ўт ўсимлик. Гул ўқи битта ёки бир нечта, бўйи 10–70 см.га етади. Барги бандли, кенг тухумсимон, кенг эллипссимон (катта зубтурум) ланцетсимон, чўзиқ ёки тор ланцетсимон, ўткир учли (ланцетсимон зубтурум) бўлади. Гуллари майда, кўримсиз, оддий бошоққа тўпланган. Меваси – тухумсимон, кўп уруғли кўсакча.
Май – сентябрь ойларида гуллайди ва маеваси пишади. Зубтурум гуллаганида барги йиғилади ва юпқа ёйиб, салқин ерда қуритилади. Меваси пишган вақтида йиғилади ва янчиб, элаб, тозалаб, уруғини ажратиб олинади.
Зубтурум турлари таркибида аукубин гликозиди, аччиқ, шиллиқ ва ошловчи моддалар, витамин С ва К, каротин, сапонинлар, органик кислоталар, фактор – Т, оз миқдорда алколоидлар ва бошқа бирикмалар бор.
Tekshirilmoqda...